3:25

Умид энг сўнгиси

MP3

Ассалому алайкум. Яқинда олтиннинг қандай тозаланиши ҳақида бир мақола ўқиб қолдим. Олтинни тупроқдан ажратиб олиш, бир катта ва қийин жараён бўлишидан ташқари уни кирлардан тозалаш яна бир машаққатли иш экан. Олтин тоз ҳолга келгунча бир неча марта оловда тобланар экан. Олтинни катта махсус идишга солиб, юқори ҳароратда маълум бир вақт ушлаб турилади. Кучли ҳарорат, олтиндаги бегона моддаларни ва кирларни чиқариб ташлар экан. Бу нарса биз имонлиларнинг ҳаётига жуда тўғри келади. Муқаддас Каломда шундай оят бор: «Эндиликда бу уч нарса қолади: ишонч, умид, севги…» Мен аввал бу оят келажакка таълууқли деб ўйлар эканман. Ҳаётимизда қанчалик оғир кунлар бўлмасин, ишонч ва умид бизни тарк этмас экан. Мен ҳаётимда бўлган бир воқеани жуда яхши эслайман. Бу нарса 4 йил олдин бўлган эди. Бир куни ўғлим тўсатдан оқсоқланиб қолди. Ҳавотирларниб докторга олиб бордим. Доктор оёғини рентген қилди. Рентген қоғозини олиб текширишди. Чап сон суяги ичида доғлар бор эди. Бизга анкологик касалликлар шифохонасига йўлланман беришар экан, «Бу суяк раки бўлиши мумкин», — дейишди. Бошимга гурзи тушгандай бўлди. Энди уйга қандай бораман? Хўжайинимга бу хабарни қандай айтаман? Уйга келишимиз билан ўз хонамга қамалиб олиб, Худо билан дардлашдим. Нега бундай бўлаётганига тушунолмасдим. Бу хабарни эшитиб хўжайиним ишонмади. Анкологик касалликлар шифохонасига бордик. Ўғлим бир ҳафта ичида барча текширувлардан ўтди, керакли анализларни топширди. Бир ҳафтадан сўнг улар ҳам «суяк раки» деган хулосага келишди. Зудлик билан операция қилиш керак дейишди. Ўшандаги ҳолатимизни сўзлар билан тасаввур қилиш қийин. Мен хўжайинимга, хўжайиним менга гапиролмайди. Бир-биримизга нима деб далда беришни билмаймиз. Ҳис-туйғуларимизни болаларимизга кўрсата олмаймиз. Ўшанда Худодан жуда хафа бўлдим. Қаттиқ аччиқландим. «Нега, нега менинг бошимга шундай кунлар тушади. Худо мен сенга болаларимнинг соғлиги учун ибодат қилмаётганмидим. Доимо уларни соғлом сақлашингни сўраб илтижо қилардим-ку? Яна нега бизга шундай касалликни юбординг. Агар сен ҳам бизга ёрдам беролмасанг, ким бизга ёрдам бера олади?» Юрагимни Худога тўкиб солдим. Ачиқларимни, дардларимни, ҳафагарчилигимни ҳамма, ҳаммасини борича тўкдим. Ўша кунлар Муқаддас Китобни очиб қарашга қўлим бормай қолди. Юрагимда қандай ҳислар кечмасин, бир четида умид бор эди. Аҳволимиз қанчалик оғир бўлмасин, умид мени тарк этмади. Ўшанда умидни худди энди узилай – узилай деб турган ипга ўхшатдим. Бироқ бир куни Каломни қўлимга олдим. Ишаё 43 боб 1-4 оятларда шундай ёзилган эди: «Денгиз сувларидан ўтсанг, тўфон сени чўктирмайди, олов орасидан ўтсанг ҳам, олов сени ёндира олмайди. Чунки Мен сенинг Худойингман». Бу оятлар менинг юрагимни тўлқинлантирди. Бу сўзларни юрагимни ичидан ҳис қилдим. Худди кимдир ичимдан туриб, айтаётгандай эди. Бу чиндан ҳам Худонинг ваъдаси бўлди. Ўғлимни операция қилишди. Икки ҳафтадан сўнг операция натижаси келди. Ишонасизми, бу ракнинг зиёнсиз кўриниши экан. Аниқроғи ўсмайдиган хилидан экан. Бу жавобни эшитиб, кўзларимиздан ёш қуйилди. Бу миннатдорлик кўз ёшлари эди. Чиндан ҳам Худо олов орасидан олиб ўтган бўлса ҳам, куйишимизга йўл қўймаган эди. Умид мени тарк этмаган эди. Умид сизни ҳам тарк этмасин. Азизлар шунга ўхшаш воқеаларни билишни истасангиз бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизга кириб ҳаммасидан боҳабар бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top