Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излайдиганларга бағишлангандир. Хикояни бошлайман. Капалак, қабрга ўхшаган пилласидан чиқади, ёйилган қанотларини эса қуёш нурлари ёритади. Илгари пилласида қамалиб ётган капалак, эндиликда қанотларини ростлаб, янги кунини ва янги хаётини бошлайди. Хар бир кун янги кундир. Хар кун Яратувчи томонидан янгиланади. Шундай кун бўлганки, бундай кун хали хеч қачон бўлмаган эди. Кун янги хаёт билан, янги умид билан ва янги келажак билан бошланган.
Бутрус хам, ушба ажойиб куннинг гувохи бўлган, айнан ўша ажойиб кун Бутрусни янги инсонга айлантирган эди. Қайғуга чўккан, барча умидини ёқатган, бир неча кун аввал содир бўлган воқеядан сўнг жим бўлиб юрган шогирдлар катта қайғу ва ноумидсиз туюлар эдилар. Ваъда қилинган Масиҳ ўлган эди, Унинг ўлими билан эса уларнинг келажаги хам ўлган эди. Бутрус энди Галилея денгизига қайтиб ўзининг эски хунари, яъни балиқчилигига қайтишни режалаштираятган эди. Шунда, эшик олдида аёлларнинг хавотирланиши ва вахимаси эрталабки сокинликни бирданига бузиб юборади. Аёллар Исонинг қабридан қайтишган эди. Марямнинг гапи билан қайғу ва саросима туйғулари чалкашиб кетади. Марям шогирдларга, “Улар Раббимизни қабрдан олиб кетишди, энд Уни қаерда эканини билмаймиз!” дейди.
Хеч нарса айтмай, Бутрус ва Юханно ўша захотиёқ қабр томон югуришади. Ёшроқ ва озғинроқ бўлган Юханно биринчи бўлиб қабрга етиб келади. Қабр ичига назар ташлаб, хаммаси худди Марям айтганидек, хеч кимни қабр ичида топмайди. Қабрнин беркитиб турган тош сурилган эди, қабрнинг ичида эса, Исонинг танаси ўралган суруп қолган эди. Суруп қолган, қабрга хеч ким тегмаган, лекин шунда хам уларнинг иккаласи хам бўш қолган эди. Бутрус қабрга етиб келиб Юханнони олдидан ўтиб қабрга киради. Қабр ичида эса, матонинг чизиқларини ётганини кўради, ва Исонинг боши ўралган матони топади. Ушбу мато чизиқлардан алохида ётган эди. Бу нима бўлишим мумкин? Унинг жасадини ким олиб кетиши мумкин? Ёки У бизга айтгани амалга ошдими? Нахотки У қайта тирилган бўлса?
Сўнг Юханно хам қабр ичкарисига киради. У хам фақат матолар қолганини пайқагач, Исонинг ўликлардан тирилганига ишонишни бошлайди. Лекин У қаерда? Агар У чиндан хам тирилган бўлса, унда нима учун У зохир бўлмаяпти? Ўша куни, бир оз вақтдан сўнг, Марям уларга Раббимизни кўрганини айтади. Лекин нима учун айнан Марям, Бутрусчи? Агар Исо чиндан хам ўликлардан тирилган бўлса, нима учун Бутрус Уни биринчи бўлиб кўрмади? Азизлар, келаси сафар ушбу қизиқарли хикоянинг давомини эътиборингизга хавола этаман. Хикоянинг электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, ёки Раббимиз Исо Масих хақида кўпроқ билишни истасангиз, www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюринг, ёки бўлмаса dilkash@najot.com электрон манзилга хабар йўлланг. Хайир азизлар, Раббимиз севгиси ва тинчлиги барчангизга ёр бўлсин.