3:36

Бўмбўш қабр 2 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излайдиганларга бағишлангандир. Хикояни бошлайман. Бу нима бўлишим мумкин? Унинг жасадини ким олиб кетиши мумкин? Ёки У бизга айтгани амалга ошдими? Нахотки У қайта тирилган бўлса? Сўнг Юханно хам қабр ичкарисига киради.

У хам фақат матолар қолганини пайқагач, Исонинг ўликлардан тирилганига ишонишни бошлайди. Лекин У қаерда? Агар У чиндан хам тирилган бўлса, унда нима учун У зохир бўлмаяпти? Ўша куни, бир оз вақтдан сўнг, Марям уларга Раббимизни кўрганини айтади. Лекин нима учун айнан Марям, Бутрусчи?

Агар Исо чиндан хам ўликлардан тирилган бўлса, нима учун Бутрус Уни биринчи бўлиб кўрмади? Бундан кейин, икки шогирд Эммаусдан келади. Улар эса ажойиб воқеяни гапириб беради. Йўл бўйлаб кетишар экан, йўлда уларга бир киши қўшилиб улар билан сухбатлашиб уларнинг уйигач борган экан. Ўша одам уларга Эски Ахда ва Пайғамбарлар китобидаги Масиҳ ҳақида, Уни ўлдиришлари ва қайта тирилиши ҳақида таълим бериб келади. Улар Ундан уйда мехмон бўлишини илтимос қилишади. Шунда уйга кириб нон синдираятган бир пайтда, улар Устозларини таниб қолишади. Улар Уни аввалроқ танимаганидан жуда хайрон эди. Шундан кейин Исо ушбу икки шогирднинг олдидан ғойиб бўлади. Бошқа икки шогирд Уни кўрди. Биринчи бўлиб Марям кўради, кейин эса бошқа икки шогирд кўради, ўн бир шогирддан биронтаси тирилган Исони хали кўрмаган эди.

Худди Исонинг айтган ҳақиқатидек содир бўлди, чунки У ”Охирги биринчи бўлади, биринчи бўламан деган охирги бўлади” деб айтганига тўғри келган эди. Бутрус бир гал биринчи бўлган эди. Ха, Исодан юз ўгиришда у биринчи бўлган эди. Эндичи, энди у Исони охирги бўлиб кўрадими? Унинг юз ўгириши Исони бошқа кўра олмайди деганими? Ўша кун ажойиб кун эди. Рахбарлардан чўчиб эшикларга қулуф осилган эди. Лекин бир онда, Исо ўн бир шогирдининг атрофида зохир бўлиб, уларга ”Сизларга тинчлик бўлсин” дейди. Бу ҳақиқат эди! Исо тирик эди! У шарпа ёки уларнинг тўқимаси эмас эди. У ҳақиқий эди. Буни исботлаш учун У қўл ва биқинида қолган яраларини кўрсатди. Шогирдлар Раббиларини кўриб хурсандчиликдан ўзлари жой топа олмас эдилар.

Исо яна бир бор уларга, ”Сизларга тинчлик бўлсин! Отам Мени жўнатганидек, Мен хам сизларни жўнатяпман” деди. Исо уларни одам овчиси бўлишлари учун жўанатаятган эди. Хеч нарса тугамаган эди. Бутрус хали хам умид ва келажакка эга эди. Кейин Исо уларга ”Муқаддас Рухни қабул қилинг. Агар сиз бирон кимни кечирсангиз, улар кечирим олади” деб айтди. Кечирим олди! Бутрус кечирим олиши мумкин эдими? Унга иккични имконият берилиши мумкинмиди? Азизлар, бордию Раббимиз Исо Масих хақида кўпроқ билишни истасангиз, www.najot.com сайтига ташриф буюринг, ёки бўлмаса dilkash@najot.com электрон манзилига хабар йўлланг. Раббимиз севгиси ва тинчлиги барчангизга ёр бўлсин азизлар. Омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top