Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурларимиз асосан тадбиркорчилик билан шуғилланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни эътиборингизга хавола этаман. Азизлар бугун, кредитлаштириш самарадорлигини ошириш ҳақидаги хикоянинг давомини эътиборингизга хавола этаман. Саноат корхоналарининг тузилиши ўта мураккаб бўлиб, уларнинг ривожланиш даражаси бир неча омиллар ёрдамида амалга оширилади. Ташқи иқтисодий фаолият билан бевосита иш олиб борувчи корхоналар ўз фаолиятини самарали йўналишда доимо ўзгартириб туришлари лозим, негаки бозор иқтисодиёти рақобатбардош субъектлар учунгина шафқатлидир. Бугунги кунда ўз фаолиятини сақлаб қолишга, ҳамда ривожлантиришга интилувчи корхоналар турли соҳалардаги сўнгги ютуқлардан максимал фойдаланишмоқда. Булар аввало ташкилий муаммолар, маҳсулотни сифатли ишлаб чиқариш, унинг сотилишини таъминлаш, меҳнат тақсимоти, фойдани самарали тақсимлаш, сарф-харажатни камайтириш, илмий-тадқиқод ишларини олиб бориш, сўнгги замонавий технологиялардан фойдаланиш кабилардир. Уч асосий элементларнинг ўзаро боғлиқлиги саноат ишлаб чиқариш жараёнининг негизини ташкил қилади: асосий капитал, айланма капитал ва ишчи кучи. Корхонанинг самарадорлиги, хўжалик фаолиятининг сўнгги натижаси ўз ифодасини турли кўрсаткичларда топади, масалан ишлаб чиқариш, маҳсулот ҳажми, маҳсулот тан нархини тушуришда умумий тежамкорлик, фойда, рентабеллик, фонднинг қайтиш даражаси ва ҳоказо.
Экспортга йўналтирилган фаолият корхона зиммасига бир неча вазифаларни юклайди, маҳсулотни олға суриш сиёсати, солиқ сиёсати, молиялаштириш хамда кредитлаштиришни ташкил қилиш, баҳо ҳосил қилиш ва бошқалар. Келтирилган омил ва кўрсаткичларни алоҳида-алоҳида кўриб таҳлил қилиб чиқамиз.
Асосий капитал ишлаб чиқаришнинг техник базаси сифатида. Асосий капитал ишлаб чиқариш воситаларининг тўлдирувчи қисми бўлиб хизмат қилади ва мулк тузилиш комплексида юқори ҳиссага эга. Маълумки ҳар қандай ишлаб чиқариш жараёнининг негизини инсон меҳнати ташкил қилади, меҳнатни амалга ошириш учун инсон ўз фаолиятида меҳнат предметларидан ва воситаларидан фойдаланади. Биргаликда бу уч элемент жамиятнинг ишлаб чиқариш кучи ҳисобланади. Ишлаб чиқариш жараёнида уларнинг аҳамияти турлича. Муҳим ва ўта ўринли кўринишга меҳнат воситалари эга бўлиб, улар ёрдамида ишчилар меҳнат предметига таъсир кўсатадилар ва унинг шаклини физик-химик хусусиятларига ўзгартирадилар.
Меҳнат воситалари қиймат сифатида кўрилган тақдирдагина уларни иқтисодий категорияга киритиш мумкин. Агар меҳнат воситалари хусусий мулкда эгалик қилинса улар асосий капитал деб ҳисобланади, шуни ҳисобга олган ҳолда бозор шароитида давлат мулки сотилгач, у хусусий мулкка айланади. Шу боис шак-шубҳасис меҳнат воситаларини асосий капитал деб ҳисоблашга асос бор.
Бордию бизнесга ойид фикр-мулоҳазаларингиз бўлса, dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг ёки www.najot.com сайтига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Бизнесингизни, яъни тадбиркорлик фаолиятингизни Худо баракаласин ва мархаматласин. Хайир, омон бўлинг азизлар.