3:29

Кредитлаштириш самарадорлигини ошириш 4 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурларимиз асосан тадбиркорчилик билан шуғилланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни эътиборингизга хавола этаман. Азизлар бугун, кредитлаштириш самарадорлигини ошириш ҳақидаги сухбатимизни давом эттирамиз. Асосий капитал ўз ичига ишлаб чиқариш жараёнида кўп маротаба иштирок этадиган ва аста секин эскирган сари қийматини яратилган маҳсулотларга бир неча йил давомида қисман ўтказиб юборадиган, яъни амортизацион тўловлар кўринишида меҳнат воситаларини олади.

Асосий капитал ишлаб чиқариш ўрнига қараб бир неча турларга бўлинади. Биринчи группага механик воситаларни киритиш мумкин, буларга ишчи-машиналар, турли ускуналар киради. Иккинчи группага бино ва иншоатларни киритиш мумкин. Учинчи группа ўз ичига транспорт воситаларни, ҳар хил ҳўжалик буюмларни киритади. Асосий капитал иккита тўлдирувчи қисимлардан иборат.

Актив қисимга муҳим воситалар киритилган бўлиб, улар орқали ишлаб чиқариш амалга оширилади. Пассив қисм иккиламчи бўлиб, у ишлаб чиқариш учун қулай шароитни таъминлаб беради. Асосий капиталнинг қийматини қоплаш мақсадида амортизацион фонд ишлатилади. Сотилган маҳсулотлардан ҳисоб рақамига тушган маблағларнинг бир қисми амортизацион тўловлар орқали амортизацион фондга келиб тушади. Амортизацион фондни ташкил қилишдан мақсад ишлаб чиқариш воситаларининг вақт ўтиши билан эскиришидадир. Эскиришнинг кенг тарқалган кўринишидан бири физик эскиришдир. Физик эскириш қонуний ҳодиса бўлиб, асосий вазифа унинг вақтида олди олиниши, таъмирланиши ва бартараф этилишидадир. Физик эскириш ўз навбатида қисман ва тўлиқ эскиришга бўлинади. Биринчи ҳолда восита таъмирланса, иккинчи ҳолда тўлалигича алмаштирилади, яъни ускуналарнинг маънавий эскириши.

Асосий капиталнинг самарали ишлатилишини билиш учун умумий ва хусусий кўрсаткичлардан фойдаланилади. Кенг тарқалган кўсаткичлардан бири фонднинг қайтиш даражасидир. Бу кўрсаткични корхонанинг ялпи маҳсулоти орқали ҳисоблаш мумкин, яъни ялпи маҳсулотни асосий капиталнинг бир йилда ўртача қийматига бўлган нисбати орқали топилади. Айланма капитални ишлатишнинг такомиллаштириш йўллари қуйидагича. Саноат капиталини ишлатиш натижасида маҳсулотни ишлаб чиқариш шаклланади. Саноат капитали айланма капитал ёки айланма воситалар сифатида ҳам кўрилади. Саноат корхонанинг айланма воситалари икки қисимдан иборат бўлиб қуйидагиларга бўлинади: айланма ва муомила фондлари. Айланма фонд ишлаб чиқариш фондининг бир қисми бўлиб, ишлаб чиқариш даврида мавжуд қийматини сарф қилиб янги яратилган маҳсулотда намоён бўлади Айланма фонди турли кўринишда хом ашё, бутловчи маҳсулотлар, ёқилғи, тез эскирувчи буюмлар бўлиши мумкин.

Бордию бизнесга ойид фикр-мулоҳазаларингиз бўлса, dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг ёки www.najot.com сайтига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Бизнесингизни, яъни тадбиркорлик фаолиятингизни Худо баракаласин ва мархаматласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top