3:13

Кредитлаштириш самарадорлигини ошириш 5 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурларимиз асосан тадбиркорчилик билан шуғилланмокчи бўлган юртдошларимизга фойдали бўлиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдали маълумотларни эътиборингизга хавола этаман. Азизлар бугун хам, кредитлаштириш самарадорлигини ошириш хақида сўз юритамиз. Айланма капитални ишлатишнинг такомиллаштириш йўллари қуйидагилардан иборат. Саноат капиталини ишлатиш натижасида маҳсулотни ишлаб чиқариш шаклланади.

Саноат капитали айланма капитал ёки айланма воситалар сифатида ҳам кўрилади. Саноат корхонанинг айланма воситалари икки қисмдан иборат бўлиб қуйидагиларга бўлинади: айланма ва муомила фондлари. Айланма фонд ишлаб чиқариш фондининг бир қисми бўлиб, ишлаб чиқариш даврида мавжуд қийматини сарф қилиб янги яратилган маҳсулотда намоён бўлади. Айланма фонди турли кўринишда хом ашё, бутловчи маҳсулотлар, ёқилғи, тез эскирувчи буюмлар бўлиши мумкин.

Ишлаб чиқариш жараёнининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида корхонада муомила фондининг ўрни катта. Бу фонд пул муомила доирасига хизмат кўрсатишни ҳамда банк ҳисоб рақамларидаги маблағларга, омборхонадаги тайёр маҳсулотларга, орттирилган ва йўлда бўлган маҳсулотларга хизмат кўрсатишни ўз ичига олган. Айланма воситалар доимий ҳаракатда бўлиб, айланишнинг уч босқичидан ўз шаклини ўзгартирган ҳолда ўтади. Айланишнинг биринчи босқичида айланма капитал пул кўринишдан маҳсулот кўринишига ўтади. Бу босқичда заҳира сифатида меҳнат предметлари билан ишчи кучи ёлланади. Иккинчи босқичда ишчи кучи ёрдамида ишлаб чиқариш заҳиралари тайёр маҳсулотга айлантирилади.

Ва ниҳоят учинчи босқичда корхона тайёр маҳсулотни сотиб, пул маблағларини маҳсулот кўринишидан озод қилади ва пул шаклида айланиш ўз якунига етади.

Саноат маҳсулотининг таннархи қуйидагилардан иборатдир. Корхона маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш учун сарфлайдиган доимий ҳаражатларнинг пулдаги ифодаси таннарх бўлиб ҳисобланади. Ҳар қандай ҳаражатни режалаштириб ҳисобга олиш ва шаклини аниқлаш мумкин, масалан киллограмм, метр, дона ва ҳоказо. Лекин жами ҳаражатларни ҳисоблаш учун уларни бир умумий ўлчовга келтириб пул ифодасида акс эттириш лозим. Деярли ҳамма корхоналар ҳам ишлаб чиқаришга кетган ҳаражатларни таннархга киритмайдилар. Саноат маҳсулотининг таннархига қўшимча қилиб қуйидагиларни киритиш мумкин:

— социал суғурта тўловлари;

— банк кредитлари учун фоиз.

Азизлар, афсус менга ажратилган вақт хам ўз нихоясига етди. Бордию бизнесга ойид фикр-мулоҳазаларингиз бўлса, dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Ундан ташқари мазкур сайтнинг кутубхонасидан кўпгина қизиқарли ва фойдали хикоялар тўплами сизнинг хизматингиздадир. Бизнесингизни, яъни тадбиркорлик фаолиятингизни Худо баракаласин ва мархаматласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top