Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Бу хаётда хаммамиз мусофирмиз. Биз хаётимизни чақалоқлик билан бошлаб Худо насиб қилса қариганимизгача умр кўрамиз. Бу дунёда туғилишимиздан бошлаб ўлимгача мусофирларча хаёт кечирамиз. Исо Масихга эргашганлар хам мусофирлардир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини багишлаган, ва Худо хақиқатларини излашдаги мусофирчиликка бағишлангандир. Дўстлик қиммат бахо неъматдир. Хозирги хаётда дўстлик ўрнини бошқа нарсалар босмоқда. Бу ҳақда ўйлаб кўришимиз керак. Шу йўсин, Яратувчимиз билан бўлган дўстлигимиз хақида ҳам ўйлашимиз керак. Энг мухими эса, ушбу дўстликни ёқатиш ёмон натижаларга олиб келишидадир. Хаворий Павлуснинг Эфес оқсоқаллари билан хайирлашув мактубини кўриб чиққан эдик. У ердаги жамоатнинг ичида севги бўлгани одамни хайрон қолдиради. Павлус сохта таълимот келишидан уларни огохлантирган эди, ва, шунинг сабаби билан имонликлар сохта ва ҳақиқий таълимотни ажратишда моҳир бўлдилар. Эфесда Павлус қувғинларга дучор бўлади, ва бу кўрган имонликлар хазрати Исо Масихга эргашиш осон эмаслигини пайқадилар.
Шунга қарамай, улар имонда махкам турдилар. Лекин шуниси ачинарлики, анча йил ўтиб Эфесда Юҳанно ҳаёт кечиради, ва одамларнинг имони совуганини гувоҳи бўлади. Янги қувғинлар бошланиб, Юҳанно яқиндаги оролнинг қамоқҳонасига тушади. Айнан ўша қамоқҳонада, Юҳанно Раббимиз Исо Масиҳни ёнида кўради. Исо Юханнога етти жамоатга мактуб ёзишни айтади. Ушбу мактубларнинг бири Эфес жамоатига йўлланган эди. Ваҳий китобининг 2чи бобини ўқиймиз. «Эфесдаги жамоатнинг фариштасига ёз: Етти юлдузни ўнг қўлида Тутгувчи, еттита олтин шамдон орасида Юрувчи шундай дейди: Сенинг ишларинг, меҳнатинг, сабр-тоқатингни биламан, бузуқ одамларни кўтара олмаслигингни ҳам биламан. Ҳаворий бўлмаган ҳолда ўзларини ҳаворий деб айтганларни синадинг ва ёлғонини фош қилдинг. Ҳа, сабр-тоқатинг бор. Менинг номим учун кўпни бошдан кечирдинг ва чарчамадинг. Бироқ сенга бир эътирозим борки, сен илк муҳаббатингдан айнидинг. Энди қаердан тушганингни эсла!
Тавба қил ва аввалги ишларингни қилиб юр. Акс ҳолда, тавба қилмасанг, қўққисдан сенинг ёнингга келиб, шамдонингни жойидан силжитиб юбораман. Лекин сендаги яхши фазилат шуки, сен николайчиларнинг ишларидан нафратланасан. Мен ҳам улардан нафратланаман. Руҳнинг жамоатларга айтаётган гапларини қулоғи бор киши эшитсин. Ғолибга Худонинг жаннатидаги ҳаёт дарахти мевасидан ейишни эҳсон этаман». Азизлар, ушбу муҳим оят устида фикр юритишингиз учун баъзи саволлар устидан фикр юритасиз деган умиддаман. Саволлар қуйдагича. Николайчилар кўпчиликни Исодан узоқлаштирган эди. Лекин, Эфесликларнинг Исодан совугани нимадан иборат эди? Исога бўлган севгини ёқатган танишларингиз борми? Исога бўлган севгини қандай қилиб ёқатмаслик мумкин? Жавобларни эса, dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг, ёки www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Юрак мусофирчилигингизни Раббимиз мархаматласин. Омон бўлинг азизлар.