3:27

Эски ва янги ҳаёт

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастурга хуш келибсиз. Азиз дўстим, сиз нажот топганмисиз? Сиз ҳам Худонинг қурбон қўзисини қабул қилганмисиз? Сиз ҳам шайтонга тегишли ҳаётдан, яъи эски ҳаётдан олиниб янги, яъни Масиҳдаги ҳаётга ўтганмисиз? Ундай бўлса мен сизни муборакбот этаман. Чунки янги ҳаётга эга бўлиш нақадар ажойибдир. Бугунги ибодатимни ҳам айнан эски ва янги ҳаёт мавзусига қаратмоқчиман. Эски ва янги ҳаёт фарқини билиш учун Каломга назар ташлаш керак. Келинг, Эфесликларга йўлланган мактубнинг учинчи бобидаги ажойиб оятларни ўқиб берсам.

Шундай экан, мен Раббимиз номидан сизларга қаттиқ буюраман: бундан буён ўзга халқларнинг бемаъни ўй-фикри билан яшаманглар.

Уларнинг зеҳнлари ўтмаслашган. Улар жаҳолатда қолиб, юракларини ёғ босган. Шунинг учун Худо берган ҳаётдан маҳрум қолганлар. Улар ҳар қандай ор-номус туйғусини йўқотган, ҳар турли ифлос ишларга ўрганган, фисқу фужурга берилган тамагир одамлардир. Аммо сизлар Масиҳдан ундай ўрганмагансизлар. Сизлар Масиҳнинг сўзларини эшитиб, У ҳақда таълим олгансизлар. Шунинг учун энди Исонинг ҳақиқий йўлида юриб, эски ўзлигингизни бир четга олиб қўйинглар; яъни илгариги турмушингизга оид, алдовчи эҳтирослар билан бузилиб бораётган эски, ёмон табиатингизни соқит қилинглар. Бунинг ўрнига янги фикрга, руҳга эга бўлинглар. Худога муносиб суратда, ҳақиқий солиҳлик ва муқаддаслик билан яратилган янги табиатни ўзлаштиринглар.

Азизлар, мен ҳозир ибодат қиламан. Истасангиз менга шерик бўлинг, чунки бирга қилинган ибодат катта куч-қудратга эгадир. Осмондаги Отажон, бизга берган нажотинг ва севгинг нақадар ажойибдир. Биз энди эски ҳаётга эмас, аксинча Сендаги янги ҳаётга эгамиз. Масиҳ орқали янги ҳаётга эга бўлдик, энди ҳаммаси бошқача. Худойим, ўзга халқларнинг бемаъни уй-фикри билан яшамайлик. Сен берга ҳаётдан маҳрум бўлмайлик. Аҳир биз Масиҳнинг сўзларини эшитиб, У ҳақда таълим олганмиз. Шунинг учун энди Исонинг ҳақиқий йўлида юриб, эски ўзлигимизни бир четга олиб қўяйлик. Илгариги турмушимизга оид, алдовчи эҳтирослар билан бузилиб бораётган эски, ёмон табиятимизни сокит қилайлик. Бунинг ўрнига янги фикрга, руҳга эга бўлайлик Худойим.

Сенга муносиб суратда, ҳақиқий солиҳлик ва муқаддаслик билан яратилган янги табиятни ўзлаштирайлик. Худойим, буларни амалга оширишнинг энди иложиси бор, чунки биз Масиҳга эгамиз. Бизнинг ҳаётимизда Масиҳ ҳукмронлик қилмоқда. Буларнинг амалга ошиши учун, ҳаётимиздаги энг муқаддас жойни Масиҳга бўшатиб беришимиз керак ҳолос. Муқаддас Руҳинг орқали ҳаётимизда кўп мўжизалар қила оласан. Худойим, ҳаётимиз Сенинг қўлингдадир. Сенинг муқаддас номинг ила ибодат қилдик. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун рахмат. Борию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодатлар эҳтиёжлари деб номланган бўлимга кириб ҳабар қолдиринг. Исмларингиз эфирга узатилмайди, бундан сира ҳавотир олманг. Ундан ташқари сайтимиз орқали кўпгина қизиқарли ва фойдали ҳикояларни кўчириб олиш имкониятига эгасиз. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top