3:37

Масиҳдаги озодлик

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастурга ҳуш келибсиз. Азизлар, сиз нажот топганмисиз? Сиз ҳам Раббимиз Исо Масиҳга ҳаётингизни топширганмисиз? Ундай бўлса, сиз учун жуда хурсандман. Чунки сиз энди гуноҳ ҳокимиятидан озодсиз. Сиз энди Раббимиз Масиҳда озодсиз. Масиҳдаги озодликнинг ўзи нима? Келинг, буни билиш учун, ҳаворийнинг Коринфликларга йўллаган биринчи мактубидаги ўнинчи бобни кўриб чиқсак. Ҳамма нарса менга жоиз экан, лекин ҳамма нарса фойдали эмас. Ҳамма нарса жоиз экан, лекин ҳамма нарса ибратли эмас. Ҳар ким ўзининг эмас, ўзганинг манфаатини кўзласин. Виждонингиз тинч бўлиши учун, бозорда сотиладиган ҳамма нарсани текширмасдан еяверинглар. Чунки «Худовандникидир ер юзи ва ундаги борлиқ жон».

Агар имонсизлардан бири сизларни чақирса ва боришга майл қилсангиз, виждонингиз тинч бўлиши учун, олдингизга қўйилган ҳар бир нарсани текширмасдан еяверинглар. Мабодо у киши сизларга: «Бу бутга бағишланган қурбон гўшти», – деб айтса, айтганнинг хотири учун ва виждон учун еманглар. Мен виждон деб ўзимнинг эмас, бошқа кишининг виждонини кўзда тутяпман. Нима учун бошқа кишининг виждони туфайли менинг эркинлигимга доғ тушар экан? Агар мен Худога шукрона айтиб овқатда иштирок этсам, нега миннатдорчилигим учун айбдор бўлар эканман? Шундай қилиб, ейсизларми, ичасизларми, нимаики қилсангизлар, ҳамма нарсани Худони улуғлаш учун қилинглар. На яҳудийларни, на юнонларни, на Худонинг жамоатини қоқинтирадиган бирон нарса қилманглар. Мен ҳам ўз манфаатимни эмас, кўпларнинг манфаатини кўзлайман, улар нажот топсин деб, турли йўл билан ҳамманинг кўнглини топмоқчиман.

Нақадар ажойиб оятлар. Азизлар, аҳамият берган бўлсангиз, бугунги ибодатимни, Масиҳдаги озод ҳаёт кечириш мавзусига қаратмоқчиман. Истасангиз ибодатимга шерик бўлинг. Чунки, бирга айтилган ибодат катта куч қудратга эгадир. Осмондаги Отажон, берган нажотинг учун чексиз миннатдорман. Мени гуноҳ жаридан олиб фарзандинг этганинг нақадар ажойибдир! Худойим, борлиғимизни Масиҳга топширдик. Энди бизга озод бўлиб яшашни ўргат. Биз ўзимизнинг эмас, аксинча, ўзганинг манфаатини кўзлаб яшайлик. Сенинг жамоатингни қоқинтирадиган бирон нарса қилмайлик. Одамлар нажот топсин деб, турли йўл билан ҳамманинг кўнглини топишимизга Ўзинг ёрдам бергин. Худойим, Масиҳдаги озод ҳаётимизнинг қадрига етишга ўргат. Озодмиз деган билан, истаган ишимизни қиламиз деган тушунчадан бизни узоқлаштир. Аксинча, озодлик, Сенинг ироданг бўйича ҳаёт кечириш эканини бизга тушунтиргин. Бизга сиртқидилдан ҳизмат қилишга ўргат.

Қаерда бўлмайлик, нима қилмайлик дойим Раббимиз қурбонлиги ҳақди ўйлайлик. Борлиғимиз фақат Унинг ўлимига қаратилган бўлсин. Барча ҳаракатларимиз, барча сўзларимиз фақат нажотинг ҳабарига қаратилган бўлсин. Худойим, ҳаёт бизга эмас, аксинча Сенга тегишлидир. Сен бизнинг подшоҳимизсан. Худойим, Руҳан озод ҳаёт кечиришни бизга ўргат. Сенинг муқаддас руҳинг номи ила ибодат қилдик. Омин.

Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун раҳмат. Бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сатига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун ибодат қиламиз. Раббимиз инояти ёр бўлсин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top