3:23

Муқаддас Руҳдаги жасурлик 02 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиганларга бағишлангандир. Эсингизда бўлса, ўтган сафар Худонинг Муқаддас Руҳи шогридлар устига олов шаклида тушганини кўриб чиққан эдик. Келинг, ундан кўраси, ҳикояни ўқиб берсам. Бутрус давом этиб, “Бу одамлар сиз ўйлагандек маст эмаслар, чунки ҳозир эрталаб соат тўққиз-ку!

Бу воқеа билан Йўэл пайғамбарнинг азалдан каромат қилиб айтганлари бажо келмоқда. У айтган эди: „Мана, охирги кунларда воқе бўлади, дейди Худованд Мен бутун жонзод узра Ўз Руҳимни ёғдираман. Сизнинг ўғил-қизларингиз башорат қиладилар, Йигитларингиз ваҳий кўрадилар, Мўйсафидларингиз кароматли туш кўрадилар.” Шунда Бутрус давом этиб, ҳазрати Исонинг ҳочдаги ўлими орқали башоратларни амалга оширгани ҳақида оламонга тушунтиришни давом этди. Ушбу Бутрус, қачонлардир Раббиси Исодан уч карра юз ўгирган эди. Энди эса, у оламон олдида тик туриб ҳазрати Исонинг буюк ишлари ҳақига гапиряпти. Бутрус давом этиб, “Шундай қилиб, бутун Исроил аҳли узил-кесил билсинки, сизлар хочга михлаган бу Исони Худо – Раб ва Масиҳ қилиб тайинлади”. 

Бу сўзларни эшитганлар юракларига ўқ қадалгандай бўлишди, Бутрус ва бошқа ҳаворийларга: – Биродарлар, биз нима қилайлик? – дейишди. Бутрус уларга деди: – Тавба қилинглар ва гуноҳларингиз кечирилиши учун ҳар бирингиз Исо Масиҳ номидан сувга чўмиб имон келтиринглар. Шундай қилиб Муқаддас Руҳ инъомини оласизлар” деди. Жасурликка тўлган Бутрус бошқа кўп сўзлар билан тингловчиларни огоҳлантириб: «Бу бузуқ наслдан халос бўлинглар!» – деб ўтинар эди. Бу ҳушҳабарни қабул қиланлар сувга чўмдирилдилар, шундан кейин уч минга яқин одам уларнинг сафига қўшилдилар. Ушбу балиқчи Бутрус ҳаётидаги энг катта овни қўлга киритган эди. Ўша вақтдан бошлаб, ҳаворийларнинг таълимотига қулоқ солган имонликлар нон синдириш ва ибодат қилишни ўрганиб олдилар.

Уларнинг ҳар бири ҳушбўй ҳидга тўлган эдилар. Ушбу ҳаворийлар орқали Худо кўпгина мўжизаларни ва ғаройиботларни намойиш этди. Улар ҳар кундаги йиғилишларини давом этар эдилар. Уйларида учрашиб улар нон синдириб бирга овқатни баҳам кўришар эди. Шу ишни қилишар экан, хурсандчиликка тўлган юраклари билан одамлар учун Худога шукуроналар айтишар эди. Ҳар куни имонга келганларни эса, Раббимиз ўз сафига қўшиб қўяр эди. Олов ҳамма ерга тарқалган эди, ҳатто бугун ҳам, Худо алангалаган ушбу олови бўлмиш Муқаддас Руҳ ҳазрати Исога эргашганларнинг юракларидан жой олиб келмоқда. Ҳа азизлар, бу ҳақиқатдир. Худонинг Муқаддас Руҳи Раббимизнинг нажоткори деб қабул қилганларнинг барчасида буюк ўзгаришларни амалга оширади. Азизлар, бордию ҳикоянинг электрон шаклига эга бўлишни истасангиз www.najot.com сайтига ташриф буюринг. Барча фикр мулоҳазаларингизни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг. Хайир азизлар, тирик Раббимизнинг инояти ва севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top