Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиганларга бағишлангандир. Хикояни бошлайман.
Қора рангли от, зебранинг олдига келиб ундан, “Биз дўст бўла оламизми?” деб сўрайди. Зебра жовобан, ”Баълки, ярим дўст бўлармиз, у ҳам бўлса менинг қора чизиқларим эвазига” деб айтади. Шунда уларнинг гапларини эшитган оқ рангли от, ”Эсингдан чиқмасин, ўша қора чизиқларинг тагида сенинг оқ рангинг ётади” деб айтади. Кўз биринчи бўлиб кўради, лекин сезмайди.
Юрак эса биринчи бўлиб сезади, ва шу йўси кўради. Бутрус яҳудийнинг яҳудий бўлмаган билан бирга овқатланиши нотўғри эканига бутун ҳаёти давомида ишониб келар эди. Яҳудийлар учун бундай иш ҳаром эди. Ўша пайтларда яҳудийлар ҳаром бўлиб туғилмаганлари учун Худога шукур қилишарди. Лекин Худонинг Исо Масиҳдаги инояти ва нажоти фақат яҳудийлар учун эмас эди, аксинча, ушбу нажот ер юзидаги барча одамлар учун эди. Ушбу ҳушҳабар бутун дунёга тарқалса, Исо Масиҳнинг ўша даврдаги яҳудий издошлари ҳеч қачон ушбу чегарадан чиқмасалар ҳам, энди чиқишлари керак эди. Ўша ерда Корнилий исмли бир одам бор эди.
У «Италиян» деган полкда юзбоши, бутун хонадони билан Худодан қўрқадиган диндор бир одам эди. Халққа кўпдан-кўп садақа бериб, доимо Худога ибодат қиларди. Бир куни тушдан сўнгги соат учлар чамасида Худонинг бир фариштаси унинг олдига келганини у ваҳийда очиқ кўрди.
Фаришта унга деди: – Корнилий! – Лаббай, Ҳазрат? – деди Корнилий, унга ваҳима билан тикилиб. Фаришта деди: – Қилган ибодату садақаларинг Худо ҳузурида ижобат бўлди. Энди Яффага одамлар юбориб, Бутрус лақабли Симун деган кишини олдингга чақиртир. У уйи денгиз бўйида бўлган Симун исмли кўнчиникида меҳмон бўлиб турибди. Унинг сенга айтадиган сўзларидан ўзинг билан бутун хонадонинг нажот топасизлар. Унга гапирган фаришта кетгандан сўнг, Корнилий хизматкорларидан иккисини ва унинг хусусий вазифадори бўлган диндор бир аскарни чақирди. Уларга ҳамма нарсани тушунтириб, Яффага жўнатди.
Эртаси куни туш чамасида, бу одамлар йўл юриб шаҳарга яқинлашарканлар, Бутрус ибодат қилиш учун томга чиқди. У оч қолганини ҳис этиб, овқат егиси келди. Овқатни тайёрлар эканлар, у руҳланиб ўзини йўқотди.
Осмон очилиб, катта рўмолга ўхшаш бир идиш тўрт бурчагидан осилган ҳолда пастга тушиб келаётганини кўрди. Азизлар, менга ажратилган вақт ҳам ўз ниҳоясига етди. Ҳикоянинг давомини келаси сафар давом этаман. Бордию ҳикоянинг электрон шаклига эга бўлишни истасангиз www.najot.com сайтига ташриф буюринг. Барча фикр мулоҳазаларингизни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг. Азизлар, тепада тилга олинган сайтнинг онлайн кутубҳонасида яна кўпгина қизиқарли ва фойдали ҳикояларни кўчириб олиб имконига эгасиз. Ундан ташқари сайтнинг форуми ҳам сизнинг ҳизматингизда. Яна эфир орқали кўришгунча ҳайир азизлар. Тирик Раббимизнинг севгиси ва инояти барчангизга ёр бўлсин.