3:18

Чегаралардан чиқиш 02 қисм

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиганларга бағишлангандир. Эсингизда бўлса ўтган сафарги дастурда Бутруснинг ваҳий кўргани ҳақида гапирган эдик. Келинг, ҳикоянинг давомини тинглаймиз. Бутрус ибодат қилиш учун томга чиқди. У оч қолганини ҳис этиб, овқат егиси келди. Овқатни тайёрлар эканлар, у руҳланиб ўзини йўқотди. Осмон очилиб, катта рўмолга ўхшаш бир идиш тўрт бурчагидан осилган ҳолда пастга тушиб келаётганини кўрди.

Рўмолнинг ичида ерга хос ҳар хил тўрт оёқли ва судралувчи ҳайвонлар ҳамда кўкда учувчи қушлар бор эди. Бир овоз унга хитоб қилиб: – Бутрус, тур ва сўйиб егин! – деди. Бутрус: – Асло, ё Раббим! Мен мутлақо ифлос ёки ҳаром нарса еган эмасман, – деди. Яна овоз иккинчи марта унга эшитилиб: – Худо ҳалол деганини сен ҳаром дема! – деб айтди. Бу манзара уч марта такрорланди. Сўнг идиш яна осмонга кўтарилди. Бутрус гангиб қолган эди. Мен кўрган ваҳийнинг нима маъноси бор экан, деб ўйлаб турганида, Корнилий томонидан юборилган одамлар Симуннинг уйини суриштириб дарвоза бўсағасида тўхтаб қолишди. Улар овозларини баландлатиб: – Бутрус лақабли Симун шу ердами? – деб сўрашди.

Бутрус эса ҳануз ваҳийни ўйлаб, мулоҳазага чўмиб ўтирарди. Муқаддас Руҳ унга: «Мана, уч киши сени излаяпти. Ўрнингдан тургин-да, пастга туш ва ҳеч шубҳа қилмасдан улар билан бирга боргил, чунки уларни Мен юбордим», – деди.

Бутрус пастга тушиб, Корнилий томонидан юборилган одамларга:

– Сизлар излаётган одам мен бўламан. Нима юмуш билан бу ерга келдингизлар? – деди. – Корнилий исмли, бутун яҳудий халқи орасида яхши ном чиқарган, солиҳ, Худодан қўрқадиган бир юзбоши бор. Муқаддас фаришта унга, сени ўз уйига чақиртириб, айтганларингга қулоқ беришини буюрибди, – дейишди. Шунда Бутрус уларни ичкарига чорлаб, меҳмон қилди. Чунки бу одамлар Бутрус учун ҳаром эмас эди, Худонинг ҳеч бир фарзанди ҳаром бўлмаслигини у энди тушунган эди.

Эртаси куни Бутрус жойидан қўзғалиб, келганлар билан йўлга чиқди. Яффадаги имонлилардан баъзи одамлар ҳам унга ҳамроҳ бўлди. Иккинчи куни Кесарияга келишди. Корнилий эса ўз қариндошлари ва яқин дўстларини бир жойга тўплаб, уларни кутиб турарди. Бутрус ичкарига кирганда, Корнилий уни қаршилаб, оёқларига йиқилиб сажда қилди. Бироқ Бутрус: – Тур, мен ҳам бир инсонман, – деди-ю уни оёққа турғизди. Азизлар, ҳикоянинг давомини келаси сафар эътиборингизга ҳавола этаман. Бордию ҳикоянинг электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтига ташриф буюринг. Барча фикр мулоҳазаларингизни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг. Азизлар, қуйида тилга олинган сайтнинг онлайн кутубҳонасидаги кўпгина қизиқарли ва фойдали ҳикоялар сизнинг ҳизматингизда. Ундан ташқари, сайтнинг форумида ҳам бошқа имонли ака-ука ва опа-сингиллар билан суҳбат олиб бориш имконига эгасиз. Тирик Раббимизнинг инояти ва севгиси барчангизга ёр бўлсин. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top