MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиганларга бағишлангандир. Ҳикояни бошлайман. Боғбон, далани суғориш учун ариқдаги сувни ушлаб турган тошни олиб ташлади. Шу ишни қилиши биланоқ, ариқдаги сув катта тезлик билан боғга қараб югурди. Боғбон қўлига кетмонини олиб олдида турган боғга назар солди. Гуллаб турган дараҳтлар унга катта ҳосилни билдириб турарди, шифобаҳш ўсимликлар ва сабзавотлар қишнинг совуқ кунларида ва ёмғирсиз ёзда ойила қозонининг қайнаб туришига яроқли эди. Гулларнинг гўзаллиги ва хушбўйлиги ажойиб баҳор фаслининг намойиши эди. Шунга ўҳшаш онларда унинг қалби хурсандчиликка тўлар эди.

Унинг бутун ёшлиги, боғбоннинг ўғли бўлиб яшаган даври мобайнида ушбу боғ дойим у билан бирга эди. Отаси билан бирга ишлаш унга ёқар эди, ерга ишлов беришни ва уни парвариш қилишни ўрганиш унга ёқар эди. Нима бўлмасин, ушбу ёш боғбон улғайгани сари, унинг қизиқишлари ҳам ўзгарган. У отасининг боғига ғамхўрлик қилишни ўрнига вақтни кўроқ дўстлари билан ўтказар эди. Айнан шу дўстлари билан у ошиқ ўйнашга одатланиб қолган эди. Айнан шу дўстлари туфайли, ушбу ёш боғбоннинг пул ишлаши ҳам пасайган эди. “Бугун ҳаммаси бошқача бўлади” деб ўйларди. Анча вақтдан бери боғга келмаган ёш боғбон, отасига тушликдан кейин ёрдам учун келишни ваъда қилган эди. Аслида эса, болакай, болаликнинг ғамсиз кунларига қайтиш истагида эди. Болакай боғга борар экан, унинг қиморвоз дўстлари уни тўхтатади.

Уларнинг гапи, болакай ютқазган ва унинг қарз бўлиб қолганлиги ҳақида кетади. Вазият қизишиб кетади, ва ёш боғбон ғазабланиб рақибини уриб ўлдириб қўяди. Ушбу вазият, уни эсанкиратиб қўяди, унинг олдида мурда ётар эди. Дўстлари бу даҳшатли вазиятда ўзларини ёқатиб қўйиб, дўстларининг мурдасини олиб кетиб, болакайга шаҳарда тезроқ кетиб ҳеч қачон қайтиб келмаслигини буюришади. Чунки, ўлган дўстининг ойиласи қасос олишини улар биларди. Болакай ичини ейиб ўша заҳотиёқ қўрқувга шўнғийди, шунда у дадасининг боғидаги деворлардан сакраб ўтиб шаҳардан қочиб кетади. Қуёшнинг чарақлаш вақти келиб ботади. Боғбон отасининг юраги ғаш эди, у ўғлининг келмаганидан кейин даладаги кетмон ва қолган асбобларни йиғишни бошлайди. Амалга ошмаган умид юракни касал қилади. Кун қоронғилашиб борар экан, боғбоннинг ўғлидан ҳеч қандай дарак йўқ эди.

Шунда унинг ”Ўғлим, қаердасан?” деган саволи боғбоннинг оғзидан куни бўйин тушмас эди. Азизлар, энди эса сизга савол. Шуни айтингчи, боғбоннинг ўғли қимор ўйнашдан ташқари яна қандай шарманда ишни қилди? Отаси ўғли қилиб қўйган ишни билса қандай ҳаёлларни бошидан кечирар экан. Отаси ўғлига ёрдам беришга ҳаракат қилармикан? Агар ёрдам бериш истаги бўлса, қандай ёрдам берган бўлар эди? Саволларга жавобларни эса dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг. Тирик Раббимиз инояти ва севгиси барчангизга ёр бўлсин. Ҳайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top