3:23

Яхши эканини кўрди…

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиганларга бағишлангандир. Ҳикояни бошлайман. Мусо пайғамбар баён этган Таврот китоби Худо осмонларни ва жаннатни яратгани, у ердаги барча борлиқни яратгани ҳақида гапиради. Худо яратганига назар ташлаб, уни яхши эканини кўрди. Яна Худо: «Сувликлар ўртасида уларни бир-биридан ажратиб турадиган гумбаз пайдо бўлсин», – деди. Шундай ҳам бўлди.

Худо бир гумбазни вужудга келтириб, гумбаз остидаги сувни гумбаз устидаги сувдан ажратди. Ушбу гумбазни эса Худо осмон деб атади. Яна Худо: «Осмон остидаги сув бир жойга тўплансин, қуруқлик кўринсин», – деди ва шундай ҳам бўлди. Худо қуруқликни ер деб атади, сувларнинг жамини эса денгизлар деб атади. Буларнинг ҳам Худо яхши эканини кўрди. Яна Худо: «Ер ўсимлик кўкартирсин: уруғ берадиган ўт-ўланлар, мевасида уруғи бор турли-туман мевали дарахтлар ер юзида униб-ўссин», – деди ва шундай ҳам бўлди. Ер турига кўра ўсимликларни: уруғ берадиган ўт-ўланлар ҳамда мевасида уруғи бор мевали дарахтларни ундирди.

Худо буларнинг ҳам яхши эканини кўрди. Яратгани устидан ғамхўрлик ва парвариш қилиш мақсадида Худо биринчи одамни яратади. Одам-ато Худонинг биринчи пайғамбари эди. Худо Одам-ато орқали яратганларининг устидан бошқарар эди. Худо Одам-атога жониворларни номлашни ҳам айтади. Чиндан ҳам, ўша кунлар ердаги энг ажойиб пайтлар бўлган эди. Лекин ҳаёт ўзгаради. Худо Одам ато ва хотини Момо ҳавога маълум дараҳтдан емасликларини айтади. Бир куни шайтон илон қиёфасига кириб, Момо ҳавони васваса қилади. Шунда у ман этилган дараҳтдан олиб ейди ва эри Одам атога ҳам беради. Шу онда, улар шармандалик иш қилиб қўйганини пайқайди, ва уларни кучли қўрқув босади.

Илгари гуноҳсиз бўлган бу одамлар, энди яланғочлигидан уялиб таналарини барглар билан беркитиб Худодан яшириндилар. Худо билан бирга бахтли ҳаёт кечириб турган одамлар энди Унинг хузуридан қўрқувда эдилар. Қуёшнинг иссиқ нурлари остида айниган мевага ўхшаб, Худо одамзод билан ўрнатган муносабатлари ҳам айниган эди. Азизлар, бу ҳақиқат Худонинг Каломида келтирилган. Булар ҳақида фикр юритишингиз учун сизга баъзи саволларни бериш истагидаман. Шуни айтингчи, ушбу хикоядаги Худога итоатсизлик қилинган вазият нимадан иборат? Хозирги кундаги одамзод, қайси йўллар билан Худога итоатсизлик қилмоқда? Ер юзидаги бутун одамзод, нимаси билан аждодимиз Одам-атога ўхшаб кетади? Биз ҳам Худога итоат қиламизми ёки унга қарши чиқамизми?

Азизлар, бордию ушбу ҳикоянинг электрон шаклига эга бўлишни истасангиз www.najot.com сайтига ташриф буюринг. Саволларга жавоблар топсангиз, уларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг. Азизлар, қуйидаги сайтнинг онлайн кутубҳонасидаги кўпгина қизиқарли ва фойдали ҳикоялар тўплами сизнинг ҳизматингиздадир. Тирик Раббимиз инояти ва севгиси барчангизга ёр бўлсин. Ҳайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top