3:33

Танг дақиқалар

MP3

Ассалому алайкум. Имонли бўлиш ва Худо билан бирга яшаш жуда яхши. Кимда қандай билмадим-у, аммо мен ҳаётимда кўп қийинчилик кўрдим. Оилам билан бирга оч, бошпанасиз, пулсиз қолган пайтларимиз бўлди. Қотган нон ҳам едик, руҳий қийинчиликлар ва тушунмовчиликларни кўрдик. Шундай пайтларда Худодан бошқа ҳамдардимиз ва ёрдамчимиз бўлмаган. Бу энг катта ютуғимиз эди. Ишонаман, сиз ҳам шундай деб ўйлайсиз. Ҳаётимизда қандай қийинчиликлар бўлмасин, Худодан бошқа суянчиғимиз ва қўрғонимиз йўқ. Худо билан бирга бу қийинчиликлар ширин татийди. У билан бирга ҳар бир қийинчиликнинг азобнинг маъноси бор. Сабаби бор.

Ҳар биримизннг ҳаётимизда жуда азобли ва танг дақиқалар бўлганида, азобдан, қалб оғриғидан, ичимизда Худога дод соламиз. «Шу нарсалар содир бўлгаётганида сен қаерда эдинг». Аёл кишининг ўз турмуш ўртоғини ёки фарзандларини йўқотиши жуда азобли. Бундан ортиқ азоб бўлмайди. Яқинда бир ҳикояга кўзим тушди. Унда бешта ошна кечқурун бирга ўтириб ош ейишади. Кетишаётганида ораларидан бири қолган тўрттасининг эсон омон бориб келишлари учун ибодат қилади. Эртаси куни бешинчи ошна бошқа тўртта ошнасини бошқа шаҳарга кузатиб қўяди. Тўрттала ошна бир машинага ўтириб жўнашади. Аммо ўша куни кечқурун бешинчи дўстнинг уйига қўнғироқ бўлади.

Маълум бўлишича дўстлари ўтирган машина довонда катта камазга урилибди. Машина ичидагиларнинг ҳеч бири омон қолмабди. Дўстларининг уйларига тазияга борган бешинчи дўст, ич-ичидан дод соларди. Уларнинг рафиқаларига болаларига нима дейишни билмасди. У тик туриб йиғлар экан, ичидан Худога дод соларди: «Улар ҳалокатга учраётганида Сен қаерда эдинг, Худо! Бир кун олдин биз ҳаммамиз сенга ибодат қилиб омон сақлашингни сўраган эдик-ку!» У тўртинчи дўстининг тазиясида турар экан, бирданига кимдир осмонни кўрсатди. У бошини кўтариб, осмонга маъносиз боқди. Энди сезди ёмғир ёғаётган экан. Осмон ҳам ғам чекаётгандай қора тусда. Аммо ўртада камалак порлаб турарди. У худди кулиб тургандай эди. Кейин эса момақалдироқ гумбурлади.

Бошқалар нимани ҳис қилганини у билмайди, аммо ўшанда Худо унга ҳам бева қолган аёлларга ҳам: «Улар мен билан бирга асло ғам чекманг. Мен ўзим сизларга ғамхўрлик қиламан», — деяётгандай эди. Худо чиндан ҳам бева аёлларга ва уларнинг фарзандларига ғамхўрлик қилди.

Бу бир одамнинг ҳаётидаги бир воқеа ҳолос. Сизда ҳам танг ҳолатлар бўлган ва бўлади. Агар шундай бўлса, тушкунликка тушманг. Худога чин дилдан ишонадиган имонли ҳар қандай вазиятда ҳам Худонинг иродасини қабул қилиб, Унинг режаларига ва бошқарувига ўзини топшириб олға юради. Шундай пайтларда Забур 72 боб 23-26 оятлар ёдингиздан чиқмасин. «Бироқ Мен доим Сен биланман. Сен менинг ўнг қўлимдан тутиб турасан. Маслаҳатинг ила менга йўл кўрсатиб, охирида мени шараф ила қабул қиласан. Осмонда кимим бор Сендан бўлак? Ерда ҳам сендан ўзгасини истамайман. Баданим, юрагим ҳолдан кетмоқда, илло Худо абадий дилим суянчиғидир.» Сиз оғир дамлардан қандай ўтасиз бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизга кириб ўз тажрибаларингизни биз билан бўлишинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top