3:34

Севикли ўғилнинг тушлари

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиган ака-ука ва опа-сингилларга бағишлангандир.

Исроил эса Юсуфни ҳамма ўғилларидан кўпроқ севар эди, чунки у Исроилнинг қарилик чоғида кўрган ўғли эди. Шу сабабли унга беқасам тўн қилдирди. Юсуфнинг акалари эса оталари уни ҳамма ўғилларидан кўпроқ севганини билиб, Юсуфни ёмон кўриб қолдилар. Энди у билан дўстона гаплаша олмас эдилар. Бир куни Юсуф туш кўриб, акаларига айтиб берди. Улар эса уни янада ёмон кўриб қолишди. Юсуф акаларига: – Мен кўрган бу тушни тингланглар, – деди. – Тушимда бизлар экинзорда боғлам боғлаётган эканмиз. Қарасам, менинг боғламим ердан кўтарилиб, тик турган экан, сизларнинг боғламларингиз эса давра олиб, менинг боғламимга таъзим қилди. Буни эшитган акалари, Юсуфни ўлдирмоқчи бўлишди.

Лекин қўлларини қон билан булғашни ўрнига уни Мисрликларга, қулликка сотиб юборишди. Унинг тўнини эса, йиртиб ташлаб, оталарига олиб бориб, Юсуфни ёвойи ҳайвонлар еб кетди деб айтишди. Лекин Худо Юсуф билан бирга эди. Худо уни ҳатто Мисрда ҳам ташлаб қўймаган эди. Юсуф Мисрда яшаб, Фиравн амалдорларининг қўлида улғайди. У хўжайинига сиртқидилдан ҳизмат қилар экан, хўжайиннинг хотини у билан ётишга мажбурлайди, лекин Юсуф гуноҳ қилмай хотиннинг ёмон ниятларига қарши чиқади. Шунда жаҳли чиққан хотин, уни айиблаб қамоққа солдиртиради. Лекин Худо қамоқда ҳам Юсуфни ташлаб қўймаган эди. У ҳатто қамоқҳонада ҳам сиртқидилдан ҳизмат қилди. Бир куни унинг икки қамоқдоши туш кўради ва улар қаттиқ ҳавотирга тушади. Юсуфга эса тушларни таъбирлаш инъоми берилган эди. Вақтлар ўтиб, қамоқдошларнинг бири озод бўлади. Бир куни Фиравн ҳам туш кўради ва ҳалиги одам Юсуфни эслаб, Фиравга, унинг тушларни таъбирлаш қобилияти ҳақида айтади. Шунда Юсуф Фиравннинг тушини таъбирлаб беради. Худо Юсуф билан бирга эди. Фиравннинг тушини таъбирлаб берар экан, у уни етти йил очлик бўлишини башорат қилади.

Шунда Фиравн, Юсуфга қараб унга хурмат билдириб, етти йилга етадиган донни омборга тўплашни топширади. Етти йил мўлкўлчиликдан сўнг, башорат қилинган етти йил очлик рўй беради. Шунда атроф мамлакатлардан очлик сабаби билан унинг акалари ҳам келади. Унинг тушим рўёбга чиққан эди. Айтганидек, унинг акалари келиб унга таъзим қилишади. Миср мамлакатида Юсуф деярли Фиравннинг ўрин босари бўлиб хизмат қилар эди. Юсуф акаларига ўзини билдирганида, улар кўзларига ишонмас эдилар. Қулликка сотиб юборган укалари энди Миср бошлиғи бўлган эди. Албатта, Юсуф акаларини кечиради ва уларга омбордан истаганларича дон олишни айтади. Юсуф ушбу воқеядан кўп нарсани ўрганган эди. Масалан, келажак Худонинг қўлида экани, ва Унга итоат қилганларни Худо ташлаб қўймаслигини ўрганган эди. Азизлар, бордию бизга савол истакларингиз бўлса dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Яна эфир орқали учрашгунча хайир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top