3:30

Қонли уй. Қўзининг қурбони нима учун мухим эди?

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиган ака-ука ва опа-сингилларга бағишлангандир.

Чанг кўчалардан чопиб келган икки чавандоз шаҳар дарвозалари ёнига яқинлашди. Дарвоза олдида тўҳтайдилар. Отларидан тушиб, уларни дарвоза олдида қолдириб шаҳарнинг асосий майдонига йўл олалидар. Харбий кийимда, лекин қуролланмаган ушбу икки чавандоз Амирнинг қабулига киришади. Шаҳар амири қўрқувга тўлган бўлса ҳам, ушбу икки чавандозни кутиб олади, ва уларга суҳбат учун вақт ажратади. Шунда икки чавандоз амирга мурожаат қилиб, “Биз буюк Ҳоннинг элчиларимиз. Ҳонимиз, унга қарши чиққан барча душманларини ер билан сарсон қилиб ташлади.

Бордию сизлар ҳам бизнинг буюк ҳонимизга бўйсунмасангизлар, у сизларни ҳам ер билан сарсон қилади. Сизларни ўзига қул қилиб олади. Биз уч кундан кейин сиздан жавоб олиш учун қайтиб келамиз. Сизлар ёки жанг қилиб ўласизлар, ёки таслим бўлиб яшайсизлар.” деб айтдилар. Ушбу икки элчи шаҳарни тарк этиши биланоқ, қўрқувга шўнғиган амир ўз маслаҳатчиларини тўплади. Уларни бири “Биз жанг қиламиз ва шу йўсин шармандага қолмаймиз” дейишни бошлади. Бошқаси эса, “Йўқ, биз таслим бўламиз, шунда ҳаммамиз тирик қоламиз” деди. Амир эса ўз ўрнида, “Бизда танлаш ҳуқуқи йўқ” деб бақириб юборди. “Буюк ҳоннинг аскарлари худди оч чигирткаларнинг тўдасига ўхшайди. Улар йўлларида ҳаммани қириб ташлайди. Ҳон келганида мен шаҳарни унинг қўлларига топшираман.

Ким билсин, балки, у бизга раҳм қилар” деди амир. Вақт ўтиб, ҳоннинг аскарлари шаҳарни ўраб олишди. Шунда улар шаҳарга бостириб кириб ҳаммани қириб ташлашни бошладилар. “Сотқинлар” деб, шаҳар амири биринчи бўлиб қилчдан ўтди. Ҳамма саросимага тушди. Шаҳарда ҳақиқий уруш бошланган эди. Нима бўлаятганни тушунмаган Омар исмли бир савдогар ўз ойиласини уйига тўплайди. У дарвозасини ёпар экан, унинг раҳмдиллигини билган қўшнилар ҳам унинг уйига кириб оладилар.

Бешавқат аскарлар унинг уйига яқинлашишни бошлайдилар. Шунда улар уй дарвозаси олдига яқинлашар экан, уларнинг бири, “Қаранглар, бу ерга аскарларимиз кириб чиққанга ўхшайди. Дарвозанинг четига қаранг, ҳамма ёғи қон бўлиб кетибди. Бу ерга кирмасангиз ҳам бўлади, вақтни кетказманг, бошқа уйга ўтақоламиз” дейди. Омар, унинг ойиласи ва улар билан яшириниб олган қўшнилар омадлари келганига сира ишонолмас эдилар. Улар Омарга жуда миннатдор эдилар. Чунки Омарнинг калласи ишлаб, қўзининг қонини дарвоза тагига тўккан эди. Қўзининг тўкилган қони кўпчиликнинг ҳаётини сақлаб қолди. Менга шуни айтингчи, қўзининг қурбон бўлиши қанчалар муҳим эди? Унинг қони қандай қилиб уларнинг ҳаётини қутқариб қолди? Ушбу вазиятда, қўзининг қони одамларнинг ҳаётига қараганда арзимасдек туюлади. Лекин бунга бирон бир мисол келтира оласизми, яъни, анча азиз бўлган зотнинг қони арзимас одамлар учун тўқилгани ҳақида мисол келтира оласизми? Саволларни, dilkash@najot.com манзилига йўлланг, ёки www.najot.com сайтида ҳабар қолдиринг. Ҳайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top