3:10

Ўлим фариштаси четлаб ўтди

MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиган ака-ука ва опа-сингилларга бағишлангандир.

Шундан кейин Мусо Исроилнинг ҳамма оқсоқолларини чақиртириб, уларга шундай деди: — Ҳозир бориб, ҳар бирингиз қўзи ёки улоқча танлаб олинглар ва уни қурбонлик қилинглар, токи оилаларингиз Фисиҳ байрамини нишонлай олсин.

Кейин бир тутам иссоп олиб, идишдаги қонга ботиринглар. Қонни уйларингиз дарвозаларининг иккала ёндорига ва устки харисига суртинглар. Тонггача бирортангиз уйингиз дарвозасидан чиқманглар.

Чунки Эгамиз мисрликларни ўлдириш учун боради. У дарвозаларингизнинг иккала ёндори ва харисидаги қонни кўриб, дарвозаларингизни четлаб ўтиб кетади. Ҳалок қилувчи Фаришта уйларингиз кириб, сизларни нобуд қилишига Эгамиз йўл қўймайди. Ўзларингиз ва авлодларингиз бу расм-русумларга ҳар доим риоя қилишларингиз лозим. Эгамиз сизларга бераман деб ваъда қилган юртга кирганларингизда, бу байрамни нишонлашни давом эттиринглар.

Болаларингиз сизлардан: “Бу қонун-қоиданинг маъноси нима?” деб сўраганларида, шундай жавоб беринглар: “Бу Эгамиз учун аталган Фисиҳ қурбонлигидир. Чунки Эгамиз мисрликларни ҳалок қилганда, Мисрдаги Исроил наслининг уйларини четлаб ўтиб кетди. Шундай қилиб, бизнинг хонадонларимизни омон сақлаб қолди.” Шунда Исроил халқи эгилиб, сажда қилди.

Сўнгра улар боришиб, Эгамиз Мусо билан Ҳорунга берган амр бўйича қилдилар. Ярим кечаси Эгамиз Мисрдаги жамики тўнғичларни — тахтида ўтирган фиръавннинг тўнғичидан тортиб зиндонда ётган асирнинг тўнғичигача ўлдирди. Ҳамма ҳайвонларнинг биринчи боласини ҳам нобуд қилди. Ўша кеча фиравн, унинг ҳамма аъёнлари ва бутун Миср халқи уйғонди. Бутун Мисрни қаттиқ дод-фарёд қамраб олди. Чунки одам нобуд бўлмаган бирорта хонадон йўқ эди.

Азизлар, менга шуни айтингчи, Калом дарсларида ўрганган қурбонлик ҳикоялари бу қурбонликдан нимаси билан фарқланади? Улар нимаси билан бир бирига ўҳшар эди? Исроилликлар қандай қилиб Худога ва Унинг пайғамбарига ишонишларини намойиш этдилар? Худо Унга итоат қилганларни қандай қилиб тақдирлади?

Шуни айтингчи, Мусо бу ишларни қилиши учун нима сабабчи бўлди? Мусо кўринмас Худони кўрди деган оят нимани билдиради деб ўйлайсиз? Азизлар, бордию бу саволлар устида фикр юритиб уларга жавоб топсангиз кони фойда. Жавобларни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг керакли бўлимига ташриф буюриб хабар қолдиринг. Азизлар, мазкур сайтнинг кутубхонасидан яна кўпгина фойдали ва қизиқарли хикояларни кўчириб олиш имконига эгасиз. Ундан ташқари сайтнинг форуми ҳам сизнинг хизматингизда. Яна эфир орқали учрашгунча хайир. Омон бўлинг. Тирик Раббимиз сизни ўз паноҳида асрасин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top