Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиган ака-ука ва опа-сингилларга бағишлангандир.
Шундай қилиб, эртадан кеийнги кунга тайёр бўлишсин. Ўша куни Мен Синай тоғига тушаман. Жамики халқ Мени ўша ерда кўради.Тоғ атрофига чегара қилиб қўй, токи халқ чегарани босиб ўтмасин. Халққа: “Тоққа чиқманглар, тоғнинг яқинига ҳам бора кўрманглар”, деб айт. Агар бирортаси тоққа қадам қўйса, ўлимга ҳукм қилинсин. Ўша одамга қўл тегизилмасин, тошбўрон қилиниб ёки ўқ отиб ўлдирилсин. Ҳайвон бўладими ёки инсон бўладими, ўлимга ҳукм қилинсин.
Карнай овози эшитилгандан кейин эса халқ тоққа чиқса бўлади. Шундай қилиб, Мусо тоғдан халқнинг ёнига тушди ва халқни поклади. Халқ кийимларини ювди.
Кейин у халққа: — Учинчи кунга тайёр бўлинглар, хотинларингизга яқинлашманглар, — деб айтди. Учинчи куни эрталаб момақалдироқ бўлиб, чақмоқ чақди. Тоғнинг устини қалин булут қоплади. Жуда қаттиқ карнай овози чалинди. Қароргоҳдаги жамики халқни титроқ босди. Мусо халқни қароргоҳдан Худо билан учраштиргани олиб чиқди. Халқ тоғнинг этагида турди. Эгамиз Синай тоғига аланга ичида тушиб келгани учун тоғ тутаётган эди. Мўридан тутун чиққани сингари, тоғдан ҳам тутун чиқаётган эди. Тоғ қаттиқ силкинди. Карнай овози тобора қаттиқроқ чиқарди. Мусо гапирган эди, Худо унга момақалдироқ ичида туриб жавоб берди.
Кейин Эгамиз Синай тоғига — тоғ чўққисига тушиб, Мусони тоғ чўққисига чақирди. Мусо у ерга чиқди. Кейин Эгамиз Мусога айтди: — Тушганингдан сўнг халқни огоҳлантир, токи улар Мени кўргани Менга томон ҳаракат қилишмасин. Акс ҳолда уларнинг кўпи нобуд бўлади. Менга яқинлашадиган руҳонийлар эса ўзларини поклашсин. Акс ҳолда уларга ҳам шикаст етади. Шунда Мусо Эгамизга айтди: Халқ Синай Тоғига чиқмайди. Чунки Сен Ўзинг: “Тоғ атрофига чегара қўй ва уни муқаддас қил?” деб мени огохлантирган эдинг. Эгамиз унга: — Бор, пастга туш! — деди. — Кейин ўзинг билан бирга Ҳорунни олиб кел. Руҳонийлар билан халқ Менинг ҳузуримга чиқиш учун уринишмасин. Акс ҳолда уларга шикаст етказаман.
Шундай қилиб, Мусо халқнинг ёнига тушди ва уларга гапирди.
Кейин Худо Исроил халқига қуйидагиларни айтди: — Мен сизларни Миср юртидан — қуллик хонадонидан олиб чиққан Худойингиз — Эгангизман. Сизларнинг Мендан бошқа худоларингиз бўлмасин.Ўзларингизга ҳеч қандай бутни, юқоридаги — осмондаги ёки пастдаги — ердаги ёхуд ер ости — сувдаги бирор нарсанинг шаклини ясаманглар. Ўша нарсаларга сажда қилманглар таъзим қилманглар. чунки Мен, Худойингиз — Эгангиз, рашкчи Худоман. Менга итоат этмаган ота-боболарининг гуноҳлари учун уларнинг фарзандларини учинчи ва тўртинчи авлодигача жазолайман. Азизлар, Худо Каломидан жой олган ушбу қизқирали ҳикоянинг давомини келаси сафар давом эттираман. Бордию савол тилакларингиз бўлса, уларни dilkash@najot.com манзилига йўлланг ёки www.najot.com сайтида ҳабар қолдиринг. Худонинг инояти барчангизга ёр бўлсин. Ҳайир азизлар.