Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Аждодларимиз имони деб номланган дастурга хуш келибсиз. Азизлар, хабарингиз борки, биз сизлар билан Ўрта Осиёнинг илк масиҳийлари ва бу ҳақдаги тариҳий фактлар ҳақида сўз юритиб келмоқдамиз. 1899чи йилнинг 12чи март кунида Туркистон Археологлар тўгараги аъзоси Смирновнинг Тамғали-Жарда, Сари-Су дарёси бўйида, чўлдаги сувсиз жойда топилган нарса ҳақида ёзган хати ўқиб берилди. Смирнов фикрича “Бу қоядаги ўйиқлар орхон ёзувлари бўлиши мумкин”. Топилма чет элда катта қизиқиш уйғотди.
Топилган несториан ёзувларига баҳо бера туриб, археолог Слуцкий ўзининг илмий ишида шундай ёзган эди: “Бу азалдан Узоқ Шарқда мавжуд бўлган неcторианлар ҳақидаги биринчи ва ягона далилдир”.
1885чи йилда Туркистонда, Пишпек ва Тўқмоқда иккита катта масиҳийлар мозори ва қабр тошлари топилди. Топилдиқлар ҳақида таниқли рус олими Михаил Васильевич Никольскийнинг Москва археологик жамиятига ва бошқа кишиларга ёзган докладида ёзиб қолдирилган. 1885 йил, ноябрда Пишпек ҳарбий госпитали врачи Поярков Катта Тўқмоқ қишлоғидан 14 чақириқ узоқликда, Александрия тоғ ёнбағирлигида эски минорали қалъа топилгани тўғрисида хабар беради. Қалъадан бир ярим чақирим нарида 20дан ортиқ, устига хоч шакли туширилган ва номаълум тилларда битиклар ёзилган тошлар топилди. Ёзувлар Москвага олиб келинди. Таниқли нумизмат, Лазарев институтидан Трутовский бу ёзувларга жуда қизиқиб қолади. Ёзувларнинг маъносини ечиш учун Хвольсон, рус шарқшуноси Радлов, Пантусовлар иш олиб боришди. Маълум бўлишича, ёзувларда берилган саналар 858чи, 1273чи, 1296чи, 1313чи, 1331чи ва 1338чи йилларига тааллуқли экан.
Асфендиаров томонидан унинг Тошкентдаги, Старогоспитальная кўчасидаги квартирадан топилган, устида несториан ёзувлари битилган тошлар алоҳида ўрин тутади. Ундаги сана ва битиклар ҳам Пишпек насроний қабристонидаги топилмалардагига мос келади. Профессор Акмал Саидов ўзининг Аерофлот аирлине журналида босилган қизиқарли мақоласида ёзадики, ўтмишда ҳам, бугунги кунда ҳам ҳар хил эътиқодларга қарамай, кўпчилик ўзбеклар у ёки бу динга сиғинишган. Масалан, еттинчи асргача Зардуштийлик, яъни Зороастризм кенг тарқалган эди, кейинроқ — Буддизм, кейин Насронийлар ва Манихийлар, ва уларнинг ҳаммаси бир-бирлари билан тинч-тотув яшашган. Ислом еттинчи саккизинчи асрларда кучайган, ва тўққизинчи ўниничи асрларда шундай катта таъсирга эга бўлганки, турк халқларининг кейинги ривожланишини аниқлаб берди. Ўн биринчи ўн иккинчи асрларда Суннизм энг кўп тарқалган имон эди. Айюб давридан то бугунги кунгача ўзбеклар руҳий дунёга эга кишилар бўлган.
Улар Ҳақиқатни излашган, ва шу билан бир қаторда ўзга эътиқодларга ҳам ҳурмат билан қарашган. Аниқ айтиш мумкинки, тарихимиз юз минглаб ўрта осиёликлар Масиҳда имонда бўлишган. Бугунги кунда ҳам Ўзбек Масиҳий Жамоатига нисбатан ҳурмат ва уни тан олиш қадимдан келаётган ўзбек урф-одатларига мос келган ҳамда асосий қонунда айтилганидек, ўзбек халқининг тараққиёт тарафдорлари эканликларини тасдиқлаган. Азизлар, ушбу қизиқарли ҳикоянинг электрон шаклини www.najot.com сайтидан кўчириб олиш имкониятига эгасиз. Хайир, омон бўлинг азизлар.