3:09

Калом — шогирдликнинг пойдевори

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Содиқ шогирдлар деб номланган дастурган хуш келибсиз. Азизлар, менга шуни айтингчи, шогирд орттиришнинг маъноси нима? Биз нима учун ва қандай қилиб шогирд орттиришимиз керак? деган саволга жавоб берар эканмиз, Исо ўз шогирдлари билан нима қилганини яхшилаб кўриб чиқишимиз керак бўлади. Юҳанно хушхабарининг 17чи бобида қуйидагиларни ўқисак бўлади: Исо Отани зоҳир қилди, Худонинг каломини топширди, шогирдлари учун ибодат қилди, улар билан бирга бўлиб, уларни асраб юрди. Биз ҳам шогирдлар орттириб, мураббийлик қилганимизда уларга Муқаддас Калом орқали Худони зоҳир қилишимиз лозим. Ўз ҳаётимиздан гувоҳликлар бериш жуда фойдали бўлиши мумкин, лекин бизнинг асосимиз ҳар доим Худонинг Каломи бўлиши керак. Ҳаворийлар китобининг 6чи боб 2чи оятда шундай деб ёзилган:

“Биз Худонинг каломини ёйиш ишини четда қолдириб, дастурхонга хизмат қилишимиз яхши эмас”. Агар биз мураббийлик қилганимизда ёки дарс берганимизда ўқувчиларимизга Худонинг Каломини ўргатмасак, мураббийликнинг асосий қисмини писанд қилмаган бўламиз. Худонинг йўллари, ўй–фикрлари бизникидан анча устундир. Ўзимизнинг донишмандлигимиздан ҳеч қандай фойда йўқ, шунинг учун биз ҳар доим Худонинг Каломига асосланишимиз керак. Худонинг Каломи ҳаётимизнинг ва фаолиятимизнинг пойдевори бўлиши керак. Биз ўз шогирдларимизга Худонинг Каломидан ўрганиб олган нарсаларни ўргатишимиз керак, токи улар ҳам соғлом таълимотга мувофиқ тарзда яшасинлар.

Павлус Салоникаликларга қандай муносабатда бўлган бўлса, биз ҳам Худо зиммамизга юклаб қўйган руҳий болаларимизга шундай муносабатда бўлишимиз керак. Уларга меҳрибон оталар каби ғамҳўрлик қилиб озиқлантиришимиз керак. (“1–Салоникаликларга” 2–боб) Ҳеч қандай дарслар ёки жамоат йиғилишлари, Павлус билан Исо ўзларининг руҳий болаларига бўлган меҳрибонлигу ғамҳўрлигининг ўрнини боса олмайди. Мураббийлик вақт билан чеклаб бўлмайдиган ишдир. Имондаги гўдакларни парвариш қилиш жуда нозик иш, бу оддий программалар мажмуидан иборат бўлган нарса эмас. Қадимда бир ҳикматли одам шундай деб айтган экан: “Биз фақатгина бизни қадрлаган одамларнинг билимини эътиборга сазовор деб биламиз.” Фақатгина дарс ўтиб, шогирдларни имонда улғайтириб бўлмайди.

Уларга далда бериб туриш керак, қийналганларида юпатиш керак, Исога итоатли бўлишни ўргатиш керак. Маданиятмиздаги одамлар орасидаги ҳақиқий муносабат ҳаётнинг ҳар бир жабҳасини ўз ичига қамраб олади, бу ерда муносабатни фақатгина режалаштирилган тадбирлар асосида қуриб бўлмайди. Шунинг учун режалаштирилган тадбирларга кўр–кўрона амал қилгандан кўра, шогирдлар билан кўпроқ вақт ўтказиш мураббийлик учун муҳимроқдир. Азизлар, афсус менга ажратилган вақт ҳам ўз нихоясига етди. Агар ушбу хикоя тўпламини электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтининг кутубхона бўлимига ташриф буюринг. Барча фикр мулоҳазаларингизни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг. Раббимизга бўлган хизматингиз серхосил бўлсин. Хайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top