3:35

Сабр-тоқат қилишга ундов

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Ибодатга бағишланган дастурга хуш келибсиз. Раббимиз тинчлиги ва севгисини сизга тилаган холда, дастуримни бошлашга ижозат берасиз. Азизлар, масиҳий ҳаётга қадам босар эканмиз, хаётимиз тубан ўзгаришини бошимиздан кечирамиз. Энди хаммаси бошқа. Чунки биз энди янги ҳаётга эгамиз. Эски ҳаётимиз тариҳда қолди. Ушбу ўзгариш нафақат сўзда, балки амалда ҳам ўзгариши керак. Аввалам бор, сабр тоқатли бўлиб, барча умидимизни Раббимизга боғлашимиз керак. Келинг, Муқаддас Калом бу ҳақида нима дейишини кўриб чиқсак. Яхудо китобининг биринчи бобида қуйидаги оятлар битилган. Эй севганларим, бошда Раббимиз Исо Масиҳнинг ҳаворийлари томонидан айтилган сўзларни эсдан чиқарманглар. Сизлар эса, эй севганларим, азизу муқаддас имонингизни ибрат қилиб, ривож топинглар, Муқаддас Руҳ илҳоми билан ибодат қилинглар. Абадий ҳаёт учун Раббимиз Исо Масиҳнинг марҳаматига кўз тутиб, ўзингизни Худонинг меҳр- муҳаббати соясида сақланглар.

Баъзи иккиланувчи кишиларга мулоҳаза билан шафқат қилинглар. Бошқаларни эса оловдан олиб чиққандек, таваккал қилиб қутқариб қолинглар. Яна баъзиларни шафқат ва қўрқув билан фош қилиб, уларнинг танаси булғаган кийимдан ҳам ҳазар қилинглар. Азизлар, кўриб турганингиздек, янги ҳаётда яшаш учун биз доим ибодат қилишимиз кераклигини Худонинг Муқаддас Каломи ҳам айтмоқда. Чунки ушбу бахтли ва хурсандчилик хаётимиз шайтонга ёқмайди. У бизга қарши хужум қилишдан тўхтамайди. Шунинг учун хар хил васвасаларга бардош бериб, сабр тоқатли бўлиш учун доим ибодат қилиб туришимиз керак. Келинг, мен хозир ибодат учун қўлларимни очаман. Истасангиз ибодатимга шерик бўлинг. Худойим, мен учун қилган буюк қурбонинг учун рахмат айтаман. Ушбу қилган қурбонингни қабул қилиб янги хаётга кириб, Сен муқаддаснинг фарзанди бўлганим учун рахмат айтаман. Худойим, менинг севикли Отажоним, ушбу янги хаётда сабр тоқатли бўлишни ўргат. Муқаддас Руҳинг билан қалбимизни тўлдиргин.

Хеч бир вазият, ноҳуш ходисалар, хеч бир васваса бизга қарши чиққанда уларга сабр тоқатлигимизни намоиш этишни ўргат. Хеч бир хужум, қариндошларнинг қувғинлари, хеч бир шубҳа бизга ҳоким бўлмасин. Биз энди бу дунёга эмас, аксинча, Сенинг муқаддас Шоҳлигинга тегишлимиз. Муқаддас Руҳинг илҳоми билан ибодат қилишни бизга ўргат. Абадий ҳаёт учун Раббимиз Исо Масиҳнинг марҳаматига кўз тутиб, ўзимизни Худонинг меҳр- муҳаббати соясида сақлайлик. Худойим, бизни шайтон қуллигидан озод қилганинг ажойибдир. Бизга бўлган севгинг туфайли, бизни гунох жаридан чиқариб олдинг. Худойим, Сен бизнинг нажотимизсан. Айнан Сен муқаддас бизнинг умидимиссан. Қаерда бўлмайлик, нима қилмайлик, Сенинг севикли ва муқаддас қўлинг устимиздадир. Бу оламда фақат Сен ваъдангни бузмайсан. Фақат Сен бизни ёлғиз ташлаб қўймайсан. Худойим, ушбу янги саргузаштларга тўла ҳаётда бизнинг ишонган қалъамиз бўлгин. Сенинг муқаддас номинг улуғланишдан тўхтамасин. Омин. Азизлар, мен билан бирга ибодат қилганингиз учун раҳмат. Бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, бизга бу ҳақда dilkash@najot.com электрон манзилига ҳабар йўлланг, ёки бўлмаса www.najot.com сайтининг ибодат эҳтиёжлари бўлимига ташриф буюриб ҳабар қолдиринг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top