MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Агар ёдингизда бўлса биз ўтган сафар Эфес шаҳридаги жамоат ҳақида гаплашиб, бу жамоатга айтилган гаплар бизнинг ҳаётимизга ҳам тегишли бўлиши мумкинлиги ҳақида суҳбатлашгандик. Худованд Юҳаннога Ваҳий берганида, етти жамоат ҳақидаги фикрларини билдирганди. Ўша пайтда еттитадан кўпроқ жамоат бўлганлиги шубҳасиз, бироқ бу етти жамоат бошқа кичик уй жамоатларига ўрнак бўлгани учун ҳам уларнинг камчиликлари ва муваффақиятлари ҳақида гапирилган. Мен ҳам айнан Худо мен билан гаплашишини, менинг яхшиликларим, хатоларим ва камчиликларим ҳақида гапиришини истардим. Сизда ҳам шундай истак бўлган бўлиши мумкин.

Narrator 2 Агар Измир шаҳридаги жамоатга ёзилган мактубдан ўзингизга тегишли сабоқни олишни истасангиз, шартли равишда бу жамоатни бир шахс деб ҳисоблаб, у ҳақида ўрганишни бошлаймиз. «…Ўлган бўлиб, тирилиб Келган, Биринчи ва Охирги шундай дейди: Сенинг ишларинг, қайғуларинг, камбағаллигингни биламан. Аммо ҳолбуки, сен бойсан! Ўзларини яҳудий деганларнинг ҳақоратларини ҳам биламан. Улар яҳудий эмас балки шайтон йиғинидирлар. Бошга тушадиган азоб-уқубатлардан ҳеч қўрқма. Мана, иблис сизларни синаш учун орангиздан баъзиларни олиб зиндонга ташлайди, ўн кунгача азоб чекасизлар. Ўлимгача содиқ қол, шунда Мен сенга ҳаёт тожини бераман» (Ваҳ 2:8-10).

Narrator 1 Бугун Худованд овозини аниқ яққол дўстимизнинг овози каби эшита олмасак ҳам, Худованднинг бизга айтмоқчи бўлган сўзларини билишнинг иложи бор. Худованд бугун Ваҳий китоби орқали бизнинг ҳам камчиликларимизни, хатоларимизни очиб бериши мумкин. Яна Измир шаҳридаги жамоатга қайтадиган бўлсак, Худованд уни «камбағал ва бой» деб атайди. Ўша пайтда бу жамоат бошқа жамоатларга қараганда анча камбағалроқ бўлган. Балки, жамоат аъзолари камбағаллардан ташкил топгандир?! Аммо моддий камбағаллигига қарамай, Худованд унга «Сен бойсан», — дейди.

Narrator 2 Балки сизнинг ҳам қўлингизда кўп нарса йўқдир. Балки сиз ҳам ўзингизни камбағалман деб ҳисобларсиз?! Агар шундай бўлса, Худованднинг «сен бойсан» деган гапини эшитинг. Сиз-у биз моддий томондан камбағал бўлсак ҳам руҳан боймиз. Моддий камбағаллик ҳеч нарса эмас, руҳан камбағал бўлиб қолмаслик керак. Худованд бугун бизга Измир жамоатига айтган гаплари орқали шундай демоқда: «Бошингга тушадиган азоблардан қўрқма. Мана Иблис сени синаш учун турли қийинчиликларни бошингга солади, бироқ ўлимгача Менга содиқ қол. Шунда сенга ҳаёт тожини бераман».

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top