3:08

Дўст орттириш

MP3

Ассалому алайкум. Дўстлашиш ёки дўст орттириш осон иш эмас. Айниқса ўзимизни ёлғиз ҳис қилиб, бирор бир ишончли дўстга муҳтож бўлганимизда ёнимизда ўшандай дўстимиз бўлмаганидан сиқиламиз. Довуднинг ҳаётига қарар эканмиз унга ҳавас қилмай иложимиз йўқ. Довуднинг энг яқин дўсти Худо эди. У ҳар қандай туйғуларини Худо билан бўлиша оларди. Шунинг учун ҳам Худо уни: «Худонинг қалбидаги инсон» деб аташса керак. Биз ҳам аёл сифатида ҳеч кимга айтмаган оғриқли муаммоларимизни, сирларимизни Худога айтамиз, бироқ Довуднинг Худо билан муносабати бошқача бўлган бўлса керак. Ким биландир танишдингиз у билан қандай қилиб дўстлашасиз? Умуман дўстлашишга шошиласизми, йўқми? Дўстлашиш осон иш эмас. Бундан ташқари яхши дўст бўла оладиган одамни топишнинг ўзи муаммо. Атрофимизда кўпчилик аёллар бошқа аёллар билан дўстона муносабатдалар. Кўпинча дўстларнинг қизиқишлари, фикрлашлари, ва характерлари бир-бирига мос келиши керак. Бу ҳаммаси эмас, дўст топиш ёки ким биландир дўстлашиш учун узоқ вақт керак бўлади. Икки аёл бир-бири билан дўстлашгунча ойлар, йиллар ўтади. Худди шу вақт орасида икки аёл ўртасида дўстлик пайдо бўлади. Дўстлик турли синовлардан ўтади. Ҳар икки аёл ишончда, сабр-тоқатда, муҳаббатда тобланади. Йиллар давомида шаклланган дўстлик, ишончли ва мустаҳкам бўлади. Ҳақиқий дўстлар, бир-бирини ҳали гапирмасларидан олдин тушунади, унга нима кераклигини, нимага муҳтожлигини ҳис қилади. Мана шундай дўстга эга бўлиш қандай яхши-я!

Биз имонлилар ҳам мана шундай дўстликка эгамиз. Қандай дейсизми? Ҳатто ўзингизни яхши дўст деб ҳисобламасангиз ҳам, ёки бўлмаса, дўстларим, ишончли дугоналарим йўқ деб ўйласангиз ҳам, бир нарсани айтиб қўяй: дўстингиз бор! Исо Масиҳ ўз шогирдларини «дўстларим» деб атаган эди. У бизни ҳам шундай деб атайди. Ҳеч Худо билан худди яқин дугонангиз билан гаплашгандай гаплашганмисиз? Баъзида Каломдан Исо Масиҳ ҳақида ўқир экансиз, Уни жуда яхши биладигандай ҳис қилганмисиз? Агар шундай бўлса, сиз жуда бахтлисиз! Ўзингизни ҳеч қачон ёлғизман деманг. Ёлғизлик ҳиссини ортга ташланг. Сиз ёлғиз эмассиз. Худо сиз билан бирга. У ҳар доим сизнинг ёнингизда. У сизнинг содиқ ва ишончли дўстингиз. У сизга керакли тасаллини, далдани бера олади ва энг муҳими доимо эшитишга тайёр. Бундай дўстлик ривожлантиришга арзийди, шундай эмасми?! Худо сиз учун энг яхши дўст экан, сиз ҳам унинг учун яхши дўстга айланишингиз керак. Дўстлар бир-бирларини ҳафа қилмасликка ҳаракат қилишади. Доимо бир-бирларига энг яхши нарсаларни илинадилар. Гарчи баъзида Худонинг ниятларини тушунмасакда, У доимо бизнинг фойдамизга ишлайди. Шундай бўлгач, биз ҳам Худога маъқул келадиган, Уни мамнун қиладиган ишларни қилишимиз керак. Худога нисбатан садоқатли ва фойдали дўст бўлишга ҳаракат қилиш лозим. Албатта яхши ва садоқатли дўст бўлиш осон иш эмас. Бунинг учун вақт ва ҳаракат керак. Яхши дўст бўлишга қарор қилган бўлсангиз, аста секин Худони мамнун қилишни бошланг. Охири бориб бу нарса сиз учун одатга айланиб қолади. Азизлар сиз биз билан қайси мавзуда суҳбатлашишни истайсиз? Бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтимизга кириб ўз истакларингиз билан бўлишинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top