3:10

Жинга чалиниш нима?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрли тингловчи. Баъзи тингловчиларимизнинг фикрларига кўра. оддий одамлар орасида бўладиган суҳбатларда тез-тез учрайдиган «жинга чалиниш» ҳақида маълумот беришни маъқул кўрдик. Мен авваллари ёвуз руҳлар ёки турли хил жинлар борлигига ишонмасдим. Бу мавзудаги суҳбатларни эшитсам, «Одамлар нега бунча гўл бўлмаса-я. Йўқ нарсаларга ишониб, ўзларини ўзлари қўрқитиб юришади» — деб ўйлардим. Бироқ Исо Масиҳни Нажоткорим деб билгач, ёвуз руҳларнинг чиндан ҳам борлигига ишондим. Биз кўзимизга кўринмайдиган нарсаларни йўқ деб билишимиз тўғри эмас. Худони кўрмаганмиз, аммо Худонинг борлигини биламиз, ишонамиз. Фаришталарни ҳам кўрмаганмиз, бироқ улар бизни ҳимоя қилишларини, бизнинг фойдамиз учун Худованднинг буйруқларини бажаришини биламиз.

Narrator 2 Шундай экан кўзимизга кўринмаса ҳам, ҳаётимизга салбий таъсирлар кўрсатадиган ёвуз руҳлар ҳам мавжуд. Масиҳий инсон ҳам жинга чалиниши ёки ёвуз руҳлар таъсири остига тушиб қолиши мумкинми? Бу савол ҳар бир масиҳийнинг ҳаёлидан кечган бўлиши керак. Келинг, ҳозир қандай ҳолатларда биз қалбимизни ёки руҳий ҳаётимизни шайтонга очиб беришимиз ҳақида гаплашамиз.

Агар Худонинг буюрганларига риоя қилмасак, ўзимизни иблисга ўлжа қилиб қўямиз. Худо йўлидан юришга мажбурмиз, ўз қонунларимиз асосида яшашга ҳаққимиз йўқ. Қайта-қайта итоатсизлик қилаверсак, биз ҳаётимизга шайтон учун йўл очамиз. Масалан, катта ёлғон доимо битта кичик ёлғондан бошланади; агар бу учун тавба қилмасак, у то ёлғонлар оқимига айланмагунча такрор-такрор қайтарилаверади.

Narrator 1 Гуноҳ қилмишларни такрорлаш ёмон одатларнинг пайдо бўлишига олиб келади, унга бўлган енгил муносабат эса руҳий мутеликни шакллантиради. Агар узоқ вақт салбий туйғуларни бошингиздан кечирсангиз ҳам, ҳимоясиз бўлиб қоласиз. Мабодо сиз ўзингизда салбий туйғуларнинг бошқа туйғулардан устунлигини кўрсангиз, масалан: кечира олмаслик, қўрқув, ғазаб, жаҳл, хафақонлик, бахиллик, ўзига нисбатан раҳм-шафқат, кўролмаслик ёки бошқа тавба қилинмасдан қолган ёмон одатлар бўлса – билингки, улар сизни албатта тобеликка олиб келади. Бундай туйғулар орқасига бекинган руҳлар сизга ҳужум қилади. Масалан, узоқ вақт умидсизлик ҳолатида бўлиш алам руҳига йўл очади. Агар салбий кечинмалар турғунлаша борса, турли хасталик-дардларга сабаб бўлади.

Narrator 2 Бунда ҳиссий юкка мўлжалланмаган тана уларнинг босими остида заифлаша боради. Суҳбатларимизнинг бирида инсондаги салбий одатлар, кечирим бермаслик, алам ва бошқа иллатлар унинг соғлиғига ҳам ёмон таъсир кўрсатиши ҳақида гаплашган эдик. Бу ҳақиқат. Агар ўзингиз билмаган ҳолда оккультизм билан шуғулланган бўлсангиз ҳам ўзингизни иблис ҳужумига очиқ қилиб қўйган бўласиз. Муқаддас Калом бизга буни ман қилади. Доимо умидсизлик руҳи остида яшаш ҳам бизни иблисга тобе қилиб қўяди. Унга тобелик ёқимсиз хотиралар натижасида келиб чиқувчи салбий туйғулар оқибати бўлиши мумкин. Руҳан кучли бўлишингиз, ёвуз руҳларга қарши тура олишингиз учун Худога яқинлашинг. Доимо Унинг ҳузурида бўлинг. Муқаддас Руҳга тўла бўлинг. Шунда ёмон руҳлар сизни исканжага ололмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top