3:12

Яна ўша компьютер ҳақида

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрли ота-оналар. Бундан 10 йилча муқаддам, бир танишимнинг ўғли уйида компьютерни ўчириб ёқаётганини кўрган эдим. Мени ҳайратлантирган нарса боланинг ёши эди. У эндигина учга кирган бўлса ҳам компьютерни ёқиб ўзига керакли папкани очиб, ўйин ўйнаб ўтирганди. Бу воқеадан кейин боланинг нақадар зеҳни ўткир экан, деган фикрга келдим. Бироқ бола ва компьютерлар ҳақида қанча кўп эшитсак, болаларимизга компьютерларнинг фойда ва зарарлари ҳақида ҳам шунча кўп билар эканмиз. Хўш, аслида болалар компьютердан неча ёшдан фойдаланишлари мумкин? Агар мумкин бўлса, бундай ёш болаларга қанча вақт компьютер олдида ўтиришга рухсат бериш мумкин, деган савол туғилади. Шу саволларга бугунги суҳбатимиз давомида жавоб оламиз.

Narrator 2 Бола неча ёшдан компьютер билан танишиши керак, деган саволга, мутахассислар уч-уч ярим ёшдан дея жавоб беришади. Гам шундаки, физиология ҳамда бола ривожланишининг қонунлари шуни тақозо этади. Ахир кичкинтой доимий ҳаракатда бўлиши, ҳамма нарсани пайпаслаши, қўлга олиши, отиши, бузиши, таъмини кўриши керак. Болалар билан компьютердаги дастлабки машғулотларингиз ёрқин ранглардаги расмларни томоша қилиш ёки мультфильм қаҳрамонлари билан қўшиқ куйлаш бўлиши мумкин. Фақат бола диққатини 3-5 дақиқадан ортиқ жалб этмаслик ва машғулотни у толиқишидан аввал тўхтатиш керак. Компьютер болангизга жисмоний ва руҳий зарар етказмаслиги учун оддий хавфсизлик қоидаларига амал қилинг. Бунинг учун иш жойини тўғри ташкиллаштиринг.

Narrator 1 Бола билан монитор орасидаги масофа 50-60 см бўлсин ва ёруғлик чап томондан тушиб тургани маъқул. Бола компьютер билан ишлаётганида кўпроқ кўриш органлари зўриқади, шунинг учун монитор сифатига эътибор беринг. Кўзлар дам олиши учун фарзандингиз билан махсус машқлар бажаринг. Оддий сўзлар ва ҳатти ҳаракатлар билан бу «ақлли машина» иш асбоби эканлигини болангизга тушунтиринг. Бола қандай ўйинлар билан машғуллигини, қайси сайтлардан фойдаланаётганини назорат қилинг.

Ўтган сафарги суҳбатларимиздан бирида болаларда сколиоз касаллигининг ривожланиш сабаблари ҳақида маълумот бериб ўтгандик. Болаларда бу касалликнинг ривожланишига сабаблардан бири бу – компьютер экан. Сколиоз, кўриш қобилиятининг пасайиши ҳамда ортиқча вазннинг сабабчиси ҳам ўша компьютер экан.

Narrator 2 Болаларда компьютер ўйинлари боис пайдо бўлувчи ўта асабийлик ҳақида-ку гапирмаса ҳам бўлади. Бироқ унинг бошқа маиший техника қаторида ўз ўрнини эгаллаб билим олиш, бола ривожланишига ижобий таъсир кўрсатишида кўмак бўлишига замин яратиш ота-оналарнинг қўлида. Ахир болангиз унинг ёрдамида керакли маълумотларни тўплаши, зеҳнни ўткирловчи ўйинлар ўйнаши, расм чизиши, турли мусобақаларда иштирок этиши, хуллас вақтини унумли ўтказиши мумкин. Муҳими, бу унумли вақт чегарадан ўтиб кетмаслиги керак. Боланинг компьютер билан «мулоқоти» бир кунда икки соатдан ошмаслигини назорат қилинг. Шунда ҳаммаси яхши бўлади. Ота-оналар агар фарзанд ҳақидаги мавзулар билан танишишни истасангиз, бизнинг www.najot.com dilkash@najot.com сайтларимизга марҳамат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top