MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум меҳрибон ва жонкуяр ота-оналар. Фарзандларимиз ҳеч қачон касал бўлмасин. Мабодо шундай ҳолатга тушиб қолса, мутаҳассислар дарҳол дори дармонга мурожаат қилмасликни тавсия қилишмоқда.

Британиялик педиатрларнинг ҳисоб-китобига кўра, соғлом бўлиш учун бола кунига 15-20 марта, умумий ҳисобда 10 дақиқа кулиши керак экан. Бу – шамоллаш,гастрит ва ич қотишининг олдини олувчи энг самарали усул. Олимларнинг таъкидлашича, бола чин дилдан кулганида мушаклар оддий бадантарбия қилганидан кўра бир неча марта кўпроқ ишга тушади. Фаоллашган диафрагма эса ўпка ва қорин бўшлиғидаги аъзоларни юмшоқ массаж қилади.

Narrator 2 Фақат бунинг учун бола оғзини катта очиб, «хо-хо»лаб кулиши керак. Тиш орасидан овоз чиқариб кулиш ёки оғзини ёпиб жилмайиш эса, аксинча зарар келтиради. Бунда нафас ритми издан чиқади, ўпкада ҳаво алмашинуви ёмонлашади ва тана кислород етишмаслигидан қийналади.

Агар фарзандингиз аллергияга мойил бўлса, яъни терисига тез-тез тошмалар тошса, бунинг ҳам давоси кулги. Диатез ва қичитқидан қийналадиган 2-3 яшар болаларга япон олимлари кулгили мультфильмлар кўрсатишди. Ëш беморлар уларни кунига 3-4 марта томоша қилишди. Бир ҳафта ўтиб, шифокорлар уларнинг аҳволи кулгитерапия олмаган бошқа беморларникига нисбатан бир неча бор яхшиланганини қайд этишди.

Narrator 1 Бунинг изоҳи жуда оддий: бола ҳомилалик пайтида тери ва асаб ҳужайралари бир пуштдан ривожланади. Шу боис бу икки аъзонинг ўзаро боғлиқлиги инсонинг умри давомида сақланиб қолади. Швед олимлари кулгитерапияни барча болалар шифохоналарида даволаш режасига киритишни таклиф қилишган.

Ҳеч қачон болага қаҳ-қаҳ отиб кулишни тақиқламанг. «Бу тартибсизлик», дея уни уялтирманг. Сўндирилган кулги вақти келиб, ўз зарарини намоён этади. Масалан, у гастрит, бронхиал астма ва турли асаб касалликларини юзага келтириши мумкин. Белгиялик тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, иштаҳасиз болаларга ҳам кулги жуда зарур. Бундай гўдаклар одатда ривожланишдан ортда қолишади, яхши семирмайди, камқонлик ва дисбактериозга мойил бўлишади.

Narrator 2 Соғлом бола ҳамиша қувноқ бўлади. Ўз аҳволини айтиб беролмайдиган, масалан, кўкрак ёшидаги болаларнинг ҳолатини педиатрлар айнан шунга қараб баҳолашади. Бирор жойи оғриётган бола инжиқланиб, ғамгин бўлиб қолади. Унинг аҳволини яхшилаш учун кулгитерапиядан фойдаланиш керак. Болалар нейроиммунологияси асосчиларидан бири саналмиш америкалик педиатр Барри Бритман шундай ғояни илгари суради. Доктор Бритман шамоллаган, қизамиқ, сувчечак ва тепки билан оғриган болаларга кулгили мультфильмлар кўрсатишни ёки қизиқарли воқеаларни сўзлаб беришни тавсия этган. Сеанслардан олдин ва кейин бетоб болаларнинг қонлари текширилган. Ишонасизми, натижалар қисқа муддатда яхшиланган!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top