3:01

Оилада Худони улуғлаш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Оила жамиятимизнинг кичик бир бўлаги. Бу оиланинг қанчалик руҳан соғлом бўлиши, жамиятнинг соғлом бўлишига таъсир қилади. Ҳар бир оила кечаётган умрига ижобий қараса, ҳаётининг руҳий томонларига эътибор қилса, бундай оилалардан руҳан соғлом ва кучли инсонлар етишиб чиқади. Оилада Худони улуғлаш – бу бугунги суҳбатимизнинг мавзуси. Атрофдаги инсонларнинг яшаш тарзига, фарзандларнинг ўзини тутишига, ота-оналарнинг ҳаётдан нолишига қараб туриб, бундай оилаларда Худони улуғлаш деган тушунча йўқлигига яна бир карра амин бўласан киши. Қандай қилиб оилада Худони улуғлаш мумкин? Худони улуғлаш – жуда кенг тушунча. Сиз ҳаётий оддий ишларингиз билан ҳам Худони улуғлашингиз мумкин.

Narrator 2 Эр-хотинлар ҳаётларида бўлаётган ҳар бир яхши ва ёмон ишлар учун ҳам шукр қила олмоғи керак. Уларнинг оилада, ўзаро ҳаётларида содир бўлаётган ишларга соғлом фикр билан қараши, бу муаммони Худонинг ёрдами билан ҳал этиши болаларга энг катта ўрнак бўлиб хизмат қилади. Болалар ота-онасининг оилани бошқаришига, Худога бўлган муносабатига қараб туриб, келажакда ўзларининг оиласига пойдевор бўла оладиган маълумотларга эга бўлади. Ҳар бир қийинчиликка Худонинг кўзи билан қарайдиган, қийинчиликлар учун ҳам Худога шукр қила биладиган ота-она фарзандларининг келажак оилаларига яхши ва соғлом замин ярата оладилар. Бундай оилада ўсган болалар руҳан соғлом бўлиб, асаблари ҳам мустаҳкам бўлади. Асабларнинг кучли бўлиши, боланинг жисмонан соғлом бўлишига ҳам кучли таъсир кўрсатади.

Narrator 1 Болангиз руҳан ва жисмонан соғлом бўлишини истасангиз, ҳаётда бўладиган яхши-ёмон воқеаларга Худонинг кўзи билан қарашга ўрганинг. Шунда ортиқча асабийлашишлар, дилхираликлар, оилада жанжаллар бўлмайди. Ота-онанинг Худони улуғлашга жуда кўп сабаблари бор. Улардан бири фарзандлар. Ҳар сафар фарзандингизга қараганингизда Худонинг сизга нақадар меҳрибон эканлигини ёдга олинг. Фарзандларингиз учун Худони улуғланг. Оддий кундалик ҳаётингиз давомида Худони улуғлашга минглаб сабаблар топишингиз мумкин. Масалан оналар, улар фарзандларига ажратаётган вақтларини сифатли ва унумли қилиб, Худони улуғлаши, фарзандларининг берган саволларига Худонинг фикри билан жавоб бериши орқали, кундалик уй юмушларини сидқидилдан бажариш орқали, фарзандларига бажонудил ёрдам бериши орқали Худони улуғлашлари мумкин.

Narrator 2 Оналар оилада Худони улуғлашларига жуда кўп мисоллар келтириш мумкин.

Оталар-чи? Улар Худони қандай улуғлашлари мумкин. Худо эркак кишини маълум бир мажбуриятлар ва вазифалар билан бирга яратган. Эркак оиланинг боши, оиланинг руҳонийси бўлмоғи лозим. Эрнинг энг асосий вазифаси оиласини тўғри йўлдан олиб юриш. Бу вазифа оталарга жуда катта маъсулиятни юклайди. Агар оиласида тарбияга бориб тақаладиган турли хил кўнгилсизликлар, фарзандлар итоатсизлиги, уларнинг жиззакилиги каби ҳолатлар кузатилаётган бўлса, оталар оиласини қайси йўлдан олиб бораётганини жиддий ўйлаб кўришларига тўғри келади. Энг аввало оталарнинг ўзлари Худога итоатли бўлишлари лозим. Болаларингиз сиз ота-оналарнинг кўзгуси эканлигини унутманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top