2:45

Ҳасадгўйлик

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳасад қилиш яхши эмаслигини биламиз-у, аммо баъзи пайтларда ўзимизни тўхтата олмаймиз. Мен ўзимни ҳасадгўй эмасман, деб билардим. Бир куни Муқаддас Китобни ўқиётганимда, юрагимда Худонинг сўзларини ҳис қилдим: «Қаерда ҳасадгўйлик ва худбинлик ҳукм сурса, у ерда тартибсизлик ва ҳар хил ярамаслик пайдо бўлади» (Ëқуб 3:16). Худо айнан менинг юрагимни кўрсатиб гапиргандай бўлди: «Ҳозир сенинг ҳаётингда тартиб йўқ, чунки сенинг юрагингда ҳасадгўйлик ва худбинлик бор». Мен ўзимни йўқотиб қўйдим. «Ҳасадгўйлик? Менда?». Шундан кейин Худованд менинг бошқларга ва баъзи нарсаларга бўлган муносабатимни кўз олдимдан ўтказди.

Narrator 2 Ҳасадгўйлик мени ўтмишдан таъқиб қилиб келар экан. Мен ўзимни яхши нарсага лойиқ эмасман, деб ҳисоблардим. Мен доимо ўзимда боридан кўпроғини қўлга киритишни истардим, чунки менда деярли ҳеч нарса йўқ эди. Тоза ва равон гапира оладиган ёки маромига етказиб қўшиқ куйлайдиган одамларга ҳасад қилардим. Кейинчалик турмушга чиққач, дўстларимнинг уйларини, эришган ютуқларини кўриб ҳасадим ортарди. «Улардан менинг қаерим кам?» деган фикр қалбимни кемирарди. Ҳар сафар мен истаган нарсага эришган кишиларни кўрсам, Худодан ҳафа бўлиб кетардим. Худонинг мени севишига ҳам шубҳа қилиб қолардим. Ҳаётда мендан кўра кўпроқ омади чопаётган, мендан кўра кўпроқ муваффақиятларга эришаётган, меникидан кўра чиройлироқ уйда яшаётган кишиларни кўрсам, ҳасад мени исканжага оларди.

Narrator 1 Кейинчалик бу мени ботқоқликка тортаётганини сезиб қолдим. Мен ўзимни тўхтатишим керак эди. Ҳасадгўйлигим учун Худодан кечирим сўраб, тавба қилдим. Шундан сўнг ҳаётимда бўлаётган нарсаларни аниқроқ кўра бошладим. Ҳар сафар ҳасад қилганимда қуйидаги ёлғонга ишониб қолаётганимни сездим: «Мен шу нарсага муҳтожман, шу одамда бор нарсага у эмас мен лойиқман». Аммо ҳақиқат шундаки, менинг ҳаётимдаги ҳамма нарса менга Худованд томонидан берилган. Ҳасад бу шайтоннинг усталик билан бекитган қопқони. Ҳасад орқали шайтон бизни Худодан биз учун ҳеч қандай яхши нарса йўқлигига ишонтирмоқчи бўлади. Ҳасад бу – бутпарастликнинг ўзидир. Бу нарсалар ҳақида ўйлар эканман, Худованд менга яна Ўзининг Каломи орқали гапирди:

Narrator 2 «…нопоклик, ёмон ҳирсу-ҳаваслар ҳамда бутпарастлик билан тенг бўлган таъмагирликни ўлдиринглар»(Кол3:5). Шундан кейин Худонинг ёрдами билан баъзи нарсаларни ёдимда сақлашга ҳаракат қилдим. Худо менга берган инъомларни кўриб, улар учун миннатдорчилик билдирдим. Камчиликларимни тан олдим ва ўзимни бошқалар билан қиёслашни бас қилдим. Ўзгаларнинг истеъдодлари, ҳадялари ва қобилиятлари учун Худога миннатдорчилик билдиришни ўргандим. Бу ҳам ахир Худовандни улуғлайди-ку. Нега Худовандни улуғлайдиган нарсаларга хурсанд бўлмаслигим керак?! Худо менга инъом қилган истеъдод ҳақида эслаб юришни, бегона ҳадяларга кўз олайтирмасликни ўргандим. Шундан сўнг, ҳаётимда ҳасадга ўрин қолмади. Унинг ўрнини Худога шукроналик билан тўлдирдим.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top