2:55

Муносабатларда сабр-тоқат

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум, қадрдон тингловчи. Ҳеч биримиз ҳаётда ҳеч қандай муносабатсиз яшай олмаймиз. Бир вақтнинг ўзида бир нечта муносабатларга эга бўлишимиз мумкин. Масалан, эр-хотин муносабатига, она-бола муносабатига, дўст муносабатига ва ҳокозо. Муносабатларни қуриш, ўстириш осон иш эмас, бироқ уларни бузишдан осони йўқ. Биргина нотўғри сўз, керак пайтда сабр қилолмаслик бир неча йиллик муносабатни бузади. Муносабатларни сақлаб қолиш учун кишига сабр-тоқат керак бўлади. Бу қоида Худо билан муносабатга ҳам тегишли.

Баъзилар ўз йўлларидан юриб, Худога «Мен ўз йўлимдан бораман, Сен ўз йўлингдан бор» дегандай бўлишади. Баъзилар эса ўз йўлини тўғри деб билиб, Худо билан баҳслашади. Шундай пайтда Исо Масиҳнинг улар ҳақида айтган сўзларини унутадилар.

Narrator 2 Исо Масиҳ ўз шогирдларига шундай деган эди: «Сизлар менинг дўстларимсиз». Бизнинг қудратли ва буюк Худовандимиз биздан Унинг дўсти бўлишимиз истайди. Муқаддас Китобда шундай дейилган: «Мен сизларнинг Худойингиз бўламан, сиз эса Менинг халқим бўласизлар». Қудратли Худованд сиз билан дўст бўлишни истаётган бўлса, қандай қилиб Унга қарши тура оласиз?! Қандай қилиб Худога менинг йўлим тўғри, дея оласиз? Агар Худо билан муносабатингизда тинчлик бўлса, ҳаётингизнинг ҳар бир қисмида тинчлик бўлади. Қадимги пайғамбарлардан бири Ишаё шундай деган эди: «Агар Худо сиз томон бўлса, ким сизга қарши чиқар экан». Қудратли Худо бир оддий гуноҳкор билан дўстлашишни истаса, у томонда бўлмоқчи бўлса, оддий гуноҳкор банда қандай қилиб «Сен менга керак эмассан, мен ўз йўлимдан кетаман», — дейди?!

Narrator 1 Калом «Ҳамма гуноҳ қилган, солиҳ киши йўқ», — дейди. Бу ҳақиқат. Худони излаётганлар йўқ. Худованд уззу кун қўлларини сиз-у, биз томон чўзиб турибди. Бир куни У томонга қайрилиб қарашимизни сабр билан кутаяпти, бироқ биз эътибор бермаяпмиз. Худо бизнинг баъзи ёқимсиз қилиқларимизга қарамай биз билан дўст бўлмоқчи. Шу қилиқларимизга сабр билан чидайди. Худо билан муносабатда бўлган киши Унинг иродасини, ҳаётида қилаётган ишларини тушунмаса, сабр билан кутсин. Худованднинг Ўзи буни тушунтириб беради. Ҳатто Худованд ҳаётингизда баъзи ишларни бўлишига нега йўл қўяётганини тушунмасангиз ҳам сабр қилинг. Худо сизнинг фойдангизни кўзлаётганига ишонинг. Ишонч ва сабр Худо билан муносабатни мустаҳкамлайдиган ҳислатлар.

Narrator 2 Бундай ҳислатлар, қадимги имон қаҳрамонларининг барида бўлган. Иброҳим пайғамбарни олайлик. У Худонинг «Ўғил кўрасан», деган ваъдаси амалга ошишини жуда узоқ кутди. Бу ваъданинг амалга ошиши имконсиздай туюлганда ҳам, Худога ишонишни ва сабр қилишни унутмади. Худо ваъдасини бажарди. Инсон учун имконсиздай туюлган бир пайтда Ўз ваъдасини бажарди. Худо ана шундай бизнинг ҳаёлимизга сиғмаган ишларни қила олади. У биздек ўйламагани учун ҳам Унинг ишларини тушунмаймиз. Азиз тингловчи Унинг ишлари ҳақида кўпроқ билиб олишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг, кейин эса ўз мулоҳазаларингизни dilkash@najot.com электрон манзилимизга ёзиб юборишни унутманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top