Narrator 1 Ассалому алайкум. Ўз-ўзига ачиниб гапираётган одамлар турлича бўлади. Баъзиларининг гаплари ғашингизни келтирса, баъзиларига ростдан ҳам ачиниб кетасиз. Бироқ бу ҳам бир иллат. Инсонни ўзига ҳам атрофидагиларга ҳам ёмон таъсир қиладиган иллат. Болалигида қалби жароҳат олган одамлар одатда, вақт ўтиши билан ўзлари ҳақида салбий фикрларга эга бўладилар. Бундай одамлар қуйидаги ёлғонга ишонадилар. «Мен бир бечораман. Мен билан доимо ёмон нарсалар юз беради». Сиз ҳар куни ўзингиздан қониқмасликка жой берсангиз, ўзингизни ёвузлик руҳига йўналтирган бўласиз. Мен бир қизни билардим. У доимо ёшлигида у билан юз берган ноҳақлик ва хўрликларни гапиришдан чарчамасди. Бошида унга жуда ачиндим, аммо кейинчалик билдимки, бу хўрликлар, у билан бўлган воқеалар унинг учун азиз бўлиб қолган.
Narrator 2 Ҳа, ҳа. Ҳайрон бўлманг, баъзида инсонларнинг ўзлари ёшликларида улар билан юз берган ноҳақлик ва хўрлик аламларини қўйиб юборгилари келмайди. Уларни қайта-қайта айтиб, ўз-ўзларига ачиниб бундан роҳатланадилар. Худони таниб-билган инсон бу азобларни Худованд ўзига олишини ва жароҳатланган қалбни шифолашини яхши билишади. Бироқ шунга қарамай, бу аламларни Худога беришни исташмайди. Улар учун шу аламлар билан яшаш, ўз-ўзига ачиниш ҳисси ёқимлироқ туюлади.
Освалд Чамберс шундай дейди: «Ўзингга ортиқча диққат-эътибор қилма, чунки у билинтирмасдан иблис манбаларидан куч олувчи ўзига ачиниш туйғусига айланади». Ўзига ачиниш иблиснинг ишидир.
Narrator 1 Унинг мақсади эса сизнинг ҳаётингизни ўғирлаш, сизни нобуд қилишдир. Буни эсингиздан чиқарманг. Ўз ҳаётингизда яхшилик кўрмаган пайтингизда ўзингизга ачинишингизда, албатта, ҳеч бир ёмон нарса йўқ. Аммо бу ҳолатнинг узоқ давом этиши – ҳаётингиздан Худо кучига ўрин бермасликни билдиради. Иблис эса худди шунга интилади. Ўзингизга доимий ачиниш сизга Худо тайёрланган марҳаматларни батамом сиздан беркитишга қодир тўсиқ бўлиш мумкин.
Хўш, ўз-ўзига ачиниш муаммосидан қутулиш учун нима қилиш керак? Бунинг учун ўз ичингизга йўналтирилган диққат-эътибор ташқарига – Худога йўналтирилган бўлиши керак.
Narrator 2 Ўз фикрларимизни ҳозирги замон қонунларига мослаштирамиз. Ўз-ўзимизга ҳаддан зиёд диққат қаратсак бахтли ва тўлақонли ҳаёт кечирамиз, деб ўйлаб адашамиз. Аммо бу – ёлғон, чунки ўзига диққат қаратиш руҳий касалликлар учун замин тайёрлайди. Ҳаёлимизда фақат ўз туйғуларимиз ва муҳтожликларимиз ҳақида ўйламай, онгимизни Худо ҳақидаги фикрлар билан тўлғазишимиз керак. Бизнинг диққатимиз марказида фақат Худо туриши керак. Агар тўхтовсиз равишда Худога Унинг марҳаматлари ва борлиги учун миннатдорчилик билдирсак, бутун диққат-эътиборимизни Худода жамлаш мумкин. Қалбимизда Худони шарафлаш одат бўлиб қолса, ўзимиз ҳақимизда кўп ўйлашимиз, ўзимизга ачинишимиз ўз-ўзидан йўқолади. Инсониятнинг ички муаммолари ҳақида кўпроқ билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг.