2:57

Мустақил бўлиш истаги

MP3

Narrator 1 «Мен ўз тақдиримнинг яратувчисиман; Ўз қалбимнинг эгасиман» Уилиям Эрнест Хенлей.

«Биламан Эй Эгам, инсоннинг ҳаёти ўзиники эмас; ўз қадамларини бошқариш унинг иши эмас» (Еремия 19:23).

Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Бизни ёшлигимиздан мустақил бўлишга ундашади. Болакайларни ҳам бирор бир кичик ишни мустақил қилишларига ўргатамиз. Оилада мустақил бўлган болакай кўп мақтов олади. Бизга ёшлигимиздан «Ҳаётингни қандай қилиб қуриш ўз қўлингда. Уни қандай қурсанг, у шундай бўлади», — деб уқтиришган. Ҳар бир киши ўз ҳаётини ўзи бошқаришни, ўзи назорат қилишни истайди. Ҳатто ёшлигидан мустақил бўлишга ўргатилмаган инсон ҳам, мустақил бўлишга интилади, чунки инсон табиати уни шу томонга тортади.

Narrator 2 Биз ўз йўналишимизни ўзимиз чизишни, ҳаётимизни бошқарадиган ҳолатларни ўзимиз керакли шаклга келтириб оладиган қудратга эга бўлишни истаймиз. Бироқ фақат ўз-ўзимизга боғлиқ бўлиш истаги Худо билан муносабатларимизни бузади. Мустақил бўлишнинг қандай ёмон томони бор, деб ўйларсиз. Мустақил бўлиш ёмон эмас, бироқ ҳаддан ташқари ўз-ўзига ишониш, ўз-ўзига таяниш, айниқса Худонинг ёрдамига, кўмагига муҳтож эмасман, деб билиш кишини ҳалокат томон бошлайди. Мустақил бўлиш билан маъсулиятли бўлиш ўртасида катта фарқ бор. Биз ўз ҳаётимиз учун маъсулиятли бўлишимиз керак. Ҳеч ким биз учун ҳаётимизда яшаб бермайди. Ҳеч ким бизнинг ишимизни биз учун бажариб бермайди. Биз ҳаётимиз давомида ўзимизга табиат ва инсонлар томонидан берилган вазифани маъсулият билан бажаришимиз керак.

Narrator 1 Маъсулиятли одам ўз вазифасини ва ҳаётидаги Худонинг вазифасини ҳам яхши билади. У ўз ишини қилади ва Худонинг ишини Худонинг ўзига қўйиб беради. Худо Ўз ишини унинг ҳаётида қилишига ишонади.

Мустақил, ҳеч кимга боғлиқ бўлмаган одам эса ҳаётига Худо аралашишини истамайди. Ўз муҳтожликларини ўзи қондиришни маъқул кўради. У шундай деб ўйлайди: «Мен истаган ишимни, истаган еримда, истаган кишим билан қиламан. Ҳаётимдаги ҳамма ишни ўзим бошқаришни, назорат қилишни истайман. Ўз истакларимни қондиришни хоҳлайман. Ҳеч кимга қарам ёки боғлиқ бўлишни истамайман. Шундай қилсам, одамлар мени камситишади. Ҳаммасини ўзим қила оламан».

Narrator 2 Бу мустақил бўлиш истаги баъзида яширин бўлади. Ташқи кўринишимиздан, ҳатти-ҳаракатларимиздан дўстларимиз, яқинларимиз бизни тўғри ҳаёт кечираётган киши деб ўйлайди. Чунки биз очиқчасига Худога итоатсизлик қилмаймиз. Шунчаки қарор қилганимизда Худога юзланмаймиз, Унинг маслаҳатини рад этамиз ва ўз билганимиздай иш тутамиз. Мана шу Худодан узоқлашган мустақиллик, итоатсизлик ҳисобланади. Биз ўз кучимиз ва қобилиятларимиз билан кўпгина дунёвий муваффақиятларга эришишимиз мумкин, бироқ барибир Худога муҳтожлигимизча қолаверамиз. Биз уни рад этсак этмасак бу ҳақиқат. Азизлар ҳаётда қанчалик мустақилсиз? Ўз фикр-мулоҳазаларингизни бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилимизга юборинг. Ҳаддан ташқари ўз-ўзига ишониш ҳақида Худонинг фикрини билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top