Narrator 1 «Исо йўлга чиқаётганида, кимдир югуриб келиб, Унинг олдида тиз чўкди-да: — Валинеъмат Устозим! Абадий ҳаёт насиб бўлмоғи учун нима қилишим керак? – деб сўради. Исо Унга деди: — Нега Мени валинеъмат дейсан? Биргина Худодан бошқа ҳеч ким валинеъмат эмас-ку. Сен илоҳий амрларни биласан: Зино қилма. Одам ўлдирма. Ўғрилик қилма. Сохта гувоҳлик берма. Бировнинг ҳақини ема. Ота-онангни ҳурмат қил. У киши Исога жавоб қайтариб: — Устозим! Буларнинг ҳаммасига ёшлигимдан буён риоя қилиб келаман, — деди. Исо унга қаради ва яхши кўриб қолди. Сенга бир нарса етишмайди, — деди унга. – Бор, нимага эга бўлсанг, ҳаммасини сотиб, пулини камбағалларга бўлиб бер. Шундагина осмонда хазинанг бўлади. Кейин кел, хочни олиб орқамдан юр. Бу сўзлардан бойнинг таъби хира бўлди, чунки унинг мол-мулки кўп эди. У қайғуриб қайтиб кетди» (Марк 10:17-22).
Narrator 2 Ассалому алайкум. Ҳикоянинг боши жуда яхши бошланаётган эди. Бироқ охири биз кутгандек бўлиб чиқмади. Бой йигитнинг бойлиги кўп эди. У абадий ҳаётга эришишни мақсад қилган бўлса ҳам, бу мақсад йўлида бойлигидан кўнгил узиб кетолмади. У бойлигини қурбон қилишни истамади. «Пулинг қанча кўп бўлса, ундан воз кечиш ҳам шунча қийин бўлади», -деб тўғри айтишар экан. Биз ҳаётда нимага кўпроқ интилсак, нимага ўрганиб қолган бўлсак, мақсадимиз йўлида ўша нарсаларимиздан воз кечиш қийин бўлади. Ҳаёт ҳақида ўйлар экансиз, баъзан ҳаётнинг ноҳақлигига амин бўласиз. Баъзилар бир нарсага жуда қийинчилик билан, кучли меҳнат ва пешона тери билан етишган бир пайтда бошқалар худди шу нарсага осонлик билан эришади. Бироқ ҳар бир ҳаракатнинг ҳам ўз тўлови бор.
Narrator 1 Қийинчилик билан баъзи нарсалардан воз кечиб эришилган мақсад Худога ёқимли бўлади. Унинг мукофоти бор. Тасаввур қилинг. Икки киши олдиларига бир мақсадни қўйишган. Бири ашаддий чекувчи ва ичувчи. Иккинчиси ёшлигидан ичишга ҳам, чекишга ҳам унчалик хуши йўқ, бироқ кези келганида эрмак учун ичиб чекадиган одам. Ҳар иккиси Худо учун мана шу зарарли одатларини ташламоқчи бўлишди. Биринчи киши бу икки зарарли одатидан воз кечиш учун жуда қийналди. Хумори тутди, васвасага тушди. Неча марталаб ўзини чекадиганлар, ичадиганлар даврасидан олиб қочишга ҳаракат қилди. Уйқусиз кечаларни ўтказди. Жуда қийинчилик ва азоблар билан ўз мақсадига эришди. Иккинчи киши эса бу одатни осонгина ташлай олди. Чунки у бунга ўрганиб қолмаган эди.
Narrator 2 Хўш улардан қай бири ҳақиқий қурбонлик қилди? Худони мамнун қилиш учун қай бири кўпроқ тўлов тўлади? Албатта биринчи киши. Бу қурбонликнинг мукофоти катта бўлади. Аммо юқорида айтганимиз бой йигит абадий ҳаётга эришиш учун ўзи ўрганиб, суяниб қолган бойлигидан воз кечишни истамади. Агар шундай қила олаганида эди, моддий бойлигидан ҳам қимматлироқ бўлган самовий бойликка эга бўлган бўларди. Биз ҳам ҳаётда тез-тез мана шу ёш бой йигитнинг хатоларини такрорлаймиз. Биздан олдинги ўтган художўй кишиларнинг хатоларини такрорламаслик учун, бизнинг www.najot.com сайтимизга кириб, улар ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлинг. Ҳаётда бошингиздан кечирган хатоларингизни биз билан бўлишмоқчи бўлсангиз, бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилимизга мактуб жўнатинг.