Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Суҳбатларимиз давомида турли инсонларнинг ҳаёт йўлида учраган турли воқеалар, уларни қандай енггани ва Худовандни танигани ҳақидаги гувоҳликларимизни бериб бормоқдамиз. Булар бизга Худовандни янада яхшироқ билишимизга, қийин дамларда Унга суянишимизга ёрдам беради. Бугун бир аёлнинг гувоҳлигини эшитамиз. Бу гувоҳликда учрайдиган муаммо балки сизга ҳам таниш бўлиши мумкин. Биродар опамиз гувоҳлигини шундай бошлайди.
«Ўтган йили ҳаётимда оғир ва тушкун бир ҳолат бўлди. Бу ҳолат деярли икки ой давом этди. Ўшанда нормал яшаб, ишлай олмас, доимо ўзим ҳақимда паст фикрлар ва нимани ўйласам ҳам ҳаммаси бориб ўзимни ўлдиришга тўхтарди. Бу фикр менга тинчлик бермай қўйди.
Narrator 2 Ҳаёт тарзим бутунлай ўзгариб кетди. Мен оилали аёлман. Фарзандларим бор, ишга чиқишим керак. Аммо ўзимни жуда ҳолсиз сезиб, эрталаблари ҳатто ўрнимдан ҳам туролмайдиган ҳолатга келиб қолгандим. Нега бу аҳволга тушганимни тополмай қийналардим: Худо мен билан, яхши эрим бор, моддий қийинчиликларсиз яшаяпман, фарзандларим ҳам соғ-саломат. Худованд каломини ўқийман, ибодат қиламан. Нега бундай бўлаяпти? Қанча ўйласам ҳам сабабини топа олмадим. Бир куни ўзимни мажбурлаб руҳшунос танишимнинг офисига бордим. У мендан яқин ва узоқ ўтган воқеаларни гапириб беришимни сўради. Гапиришга киришиб кетганимдан яқин ўтган замон эмас, ҳатто болалигим ҳақида ҳам сўзлаб бердим. У баъзан саволлар бериб, мени охиригача тинглади.
Narrator 1 Кейин эса қатъият билан – Сенда мутелик бор, ундан озод бўлишинг керак, деди. Мен тушунмадим. У эса тавба қилинмаган гуноҳларимиз бизни руҳан мутеликка етаклайди, дея тушунтирди. У менга уйга бориб, Худовандга ибодат қилишимни, Худованд эслатган барча гуноҳларимни қоғозга рўйхат қилишимни айтиб, учрашувни кейинги ҳафтага белгилади. У чиндан ҳам бунга бир ҳафта кетишини биладигандай эди. Бир ҳафта давомида ўзим эслай оладиган ва эслай олмайдиган гуноҳларимни Худованд ёрдамида қоғозга туширдим. Бир ҳафта ўтди. Энди борсам бўлар, деб ўйладим. Аммо ичимда нимадир рўйхат ҳали тўла бўлмаганини айтарди. Шу пайт руҳшунос қўнғироқ қилиб, бу ҳафта учраша олмаслигимизни иш билан бошқа шаҳарга кетаётганини маълум қилди. Учрашув кейинги ҳафтага кўчирилди.
Narrator 2 Бу ҳам Худонинг иши эди. Мен гуноҳларимни ёзишда ва тавқа қилишда давом этдим. Ҳар сафар Худованд гуноҳимни эслатганида ҳар бири учун Худовандга тавба қилиб, кечирим сўрадим. Бу орада рўза тутдим. Рўза ичида Худовандга тавба қилар эканман, танамга янги куч ёғилаётганини ҳис қилдим. Қўлларимга, оёқларимга гўёки бошқатдан жон киргандай бўлди. Қалбимни ёруғли тўлдирди. Аввалги тушкун ҳолатдан ва ёмон фикрлардан асар ҳам қолмаганди. Ўшандан кейин мен ўзимни тетик, хурсанд ва ҳаётга чанқоқ ҳис қилдим. Тушкунлигимнинг сабаби тавба қилинмаган гуноҳларим билан яшаганим экан.» Азиз тингловчи агар сиз ҳам ўз гувоҳлигингизни биз билан бўлишмоқчи бўлсангиз, бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилимизга мактуб юборинг. Бу ва бошқа гувоҳликлардан боҳабар бўлишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимиз сизга бу имкониятни беради.