3:00

Ирсий ҳасталиклар

MP3

Narrator 1: Ассалому алайкум. Дунё олимларининг фикрича, бугунги кунда ирсий муаммоларга 80 фоиз ҳолларда қариндошларнинг ўзаро никоҳи ва экологик муаммолар сабаб бўлмоқда. Ирсий паталогия болалар касалликларининг асосий сабабларидан бири. Бир қатор ҳорижий тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра, болалар ҳасталигининг 20-25 фоизи айнан ирсий муаммолар билан боғлиқ. Агар сиз ёки турмуш ўртоғингизнинг яқинларида ирсий ҳасталик бўлса, фарзандларингизда ҳам шундай касаллик кузатилиши эҳтимоли 25-50 фоизни ташкил этиши мумкин. Ирсий паталогияли болаларда жисмоний ёки ақлий ривожланиш суст, мактаб ё бошқа болалар муассасаларида ўқишга лаёқати паст бўлади. Ирсий ҳасталикларнинг 90 фоиздан ортиғи айнан болаликда аниқланади.

Narrator 2: Баъзи омиллар борки, улар ирсий ҳасталик хавфини кучайтиради. Масалан, яқин қариндошларнинг никоҳи. Аслида ирсий муаммолар ҳар биримизда мавжуд. Фақат улар яширин тусда бўлади. Қачонки, инфекция ўчоқлари, камқонлик каби ҳолатлар юзага келганда улар «бош кўтаради», яъни ўзини намоён этади. «Ген ташувчи»лар учрашганда, агар улар бир-бирига бегона бўлса, туғилажак болада ирсий касаллик учраши хавфи камроқ. Агар улар ўзаро қариндош бўлса, бу хавф кўпроқ бўлади. Шунинг учун тиббиётда ҳам қариндошлар никоҳи тавсия этилмайди. Иккинчи сабаби, ота-онанинг ёши. Агар аёлнинг ёши 35дан, эркакнинг ёши 40дан ошган бўлса, болада ирсий касаллик ривожланиши эҳтимоли ортиши мумкин. Демак, фарзанд кўришни шу ёшгача режалаштириш мақсадга мувофиқ.

Narrator 1: Ҳомиладор аёлга зарарли омилларнинг таъсири. Масалан, никотин, спиртли ичимликлар, гиёҳванд моддалар, қўрғошин, айрим дорилар, ўткир ва сурункали юқумли касалликлар ҳомилага жиддий таъсир қилади. Туғма касалликлар ўзини гўдак туғилган заҳоти ёки муайян вақтдан кейин намоён этиши мумкин. Онанинг ҳомиладорлик пайтида спиртли ичимлик ичиши, уруғланган тухум хужайрадан асаб тизимида бузилишлар бўлган бола туғилиши мумкин. Кўпинча сабабни топишнинг имкони бўлмайди. Масалан, буткул соғлом, зарарли одатлари бўлмаган ота-оналардан ҳам бола юрак пороги ва бошқа туғма нуқсонлар билан туғилиши мумкин. Касаллик жинс танлайдими? Энг кўп учрайдиган ирсий касалликлар орасида Даун синдроми бор. У дунё миқёсида янги туғилган гўдакларнинг 500-600 нафаридан биттасида учрайди.

Narrator 2: Ҳомиладорлик даврида Даун синдромини УТТ, Хорион биопсияси, АФП текширувлари ёрдамида аниқлаш мумкин. Гўдакнинг жинсига боғлиқ бўлган хасталиклар ҳам мавжуд. Масалан, Шерешевский-Тернер касаллиги фақат қизалоқларда учраши мумкин. Паталогия 10-12 ёшда намоён бўлади. Ву вақт давомида ақлий ривожланишдан ортда қолиш белгилари намоён бўлади. Ушбу ҳасталик бепуштликни келтириб чиқаради. Фақатгина ўғил болалар чалинадиган Клайнфелтер касаллиги ҳам бор. Бундай ташҳис тахминан 16-18 ёшда қўйилади. Йигитларнинг бўйи жуда узун (деярли 2 метр), ақлий ривожланишдан бироз ортда қолган, қўллари, гавдасига мос бўлмаган тарзда узун бўлади. Бу хасталик бепуштликка сабаб бўлади. Фарзандлар ирсий хасталиклар билан туғилмаслиги учун, ота-она фарзанд кўришга астойдил тайёргарлик кўришлари, соғлом турмуш тарзини олиб боришлари керак бўлади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top