3:05

Исо Масиҳни танийсизми?

MP3

Narrator 1: Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Сиз Исо Масиҳни танийсизми? Баъзилар бу саволга «Ҳа», танийман, деб жавоб беради. «Мен у ҳақида тез тез ўқиб тураман, жамоатга бораман», — дейишади. Бироқ юракларида нимадир етишмайди. Инсон учун энг муҳим нарса нима? Баъзилар учун оила муҳим, яна бошқалар учун эса ўзининг иши. Худога хизмат қиладиганлар учун эса хизмат қилиш муҳим. Худога хизмат қилиш муҳим дейдиганлар оилаларини ҳам унутмасликлари керак. Марк 10 боб 17-20 оятларида жуда ажойиб бир воқеа ёзилган. Қиладиган ҳар бир ишингизда меъёр бўлмоғи лозим. Оилангизга ғамхўрлик қилишда ҳам, Худога хизмат қилишда ҳам меъёрга амал қилинг. Агар оилангизга ғамхўрлик қилаётган бўлсангиз, жуда яхши иш қилаяпсиз.

Narrator 2: Чунки оилангиз муҳтожлигини қондириши учун қаттиқ меҳнат қилаяпсиз. Аммо шу билан бирга Худони ҳам унутиб қўйманг. Муқаддас Каломнинг Марк китоби 10 боби 17-20 оятларида бир йигит ҳақида ёзилган. У йигит Исо Масиҳнинг олдига югуриб келдида: «Валинеъмат Устозим! Абадий ҳаёт насиб бўлмоғи учун нима қилишим керак» — деб сўради. «Исо Масиҳ унга: «Сен илоҳий амрларни биласан. … Уларга амал қил». «Уларга ёшлигимдан амал қилиб келаман»- дея жавоб берди йигит. Исо Масиҳ унга қарадию бу йигитни ёқтириб қолди. Чунки у камтар ва Худо қонунларига итоаткор эди. Аммо юрагида барибир нимадир етишмаётган эди. Исо Масиҳ унга қараб: «Бор ниманг бўлса, ҳаммасини сотиб, пулини камбағалларга бўлиб Бер. Шунда осмонда ҳазинанг бўлади».

Narrator 1: Лука китобида ёзилишича, у жуда ҳам бой-бадавлат йигит эди. У Худо шоҳлигидан уни тўхтатиб турган нарсадан озод бўлиши керак эди.

Йигит Исонинг сўзларини эшитгач, таъби хира бўлди ва ўгирилиб кетди. Сиз Худони жуда яхши биласиз. У ҳар доим ҳам биз эшитишни истаган яхши сўзларни айтавермайди. Баъзан Унинг сўзлари ёқимсиз бўлади ва қалбларимизни оғритади. Исо бу йигитни ёқтириб қолган ва Ўзи билан бирга Осмон шоҳлигида бўлишини истаган эди. Аммо йигитга Худонинг севгиси етишмади. У Исо Масиҳни фақат устоз сифатида танирди. Илоҳий Зот сифатида ҳали таниб улгурмаганди. Исони таниши учун унга бойлиги ҳалал берди. У Исо Масиҳнинг сўзларига амал қилишдан кўра, бойлиги билан қолишни афзал кўрди. Шу онда бир савол туғилади. Кишининг бой ёки камбағал эканини қайдан билиш мумкин. Бой одам ўзида қанча пул борлигини билмайди. Камбағал эса билади.

Narrator 2: Баъзилар ўз ишларига, бошқалари эса оилавий ишларга, яна бошқалар эса ҳаддан ташқари Худонинг хизматига берилиб кетганлар. Худованд уларга қарата «Сенга бир нарса етишмайди», — дейди. Бизнинг ҳаётимиз ўзимизга мукаммалдай кўринади. Жамоатга борамиз, калом ўқиймиз, савоб ишлар қиламиз, аммо барибир бир нарса етишмайди. Худовандга етишмаётган нарсани бириши учун ибодат қилинг ва руҳий ҳаётингизни мукаммал қилинг. Ҳамма нарсамиз бўлса-да, назаримизда ХУдованд айтган ҳамма ишни қилаётгандек туюлса-да, бир нарса барибир бизни Худо ва бошқалар билан рисоладагидай мулоқот қилишимизга тўсқинлик қилиши мумкин. Худовандни билиш учун унга яқинлашиш ва қалбларимизни беришимиз керак. Ҳеч нарса Ундан узоқлашишимизга сабаб бўлмасин. Қадрдон тингловчи, Худовандга яқин бўлган инсонлар ҳақида билишни истасангиз бизнинг сайтимизга www.najot.com кириб, бу ҳақида билиб олинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top