Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Исо Масиҳ бир аёл ҳақида масал айтиб берган эди. Келинг мен ҳам шу масални сизнинг ёдингизга туширай. Бир аёлнинг ўн кумуш тангаси бор экан. У бу тангаларини жуда эҳтиётлаб сақлар экан. Бир куни тангаларини санаб кўрса, улардан бири йўқолганини билибди. У тангани топиш учун, уйининг ҳамма жойини қарабди, ҳамма жойини супуриб сидирибди. Аёл то тангасини топмагунча уйни қидираверибди. Охири топибди. Топганида хурсанд бўлиб, хурсандчилигига шерик бўлишлари учун қўшниларини чақириб, базм қилибди. Бу жуда оддий ва содда масалга ўхшайди, бироқ унинг тагида жуда катта маъно бор. У аёлнинг бу ҳатти ҳаракатини ҳар ким ҳар хил баҳолайди. Кимдир жуда ҳасис экан, бир танга йўқолса – йўқолибди-да, қолган тўққизтаси бор-ку» — дейди.
Narrator 2 Бошқаси эса: «Барибир ўша тангасини сарфлаб, қўшниларини меҳмон қилгандир, нима қиларди шунча овора бўлиб», дейди. Аммо биз бу аёлнинг ҳолатига бошқача ёндашамиз. Унда ўнта кумуш танга бор эди. У бир куни улардан бирини йўқотиб қўйди. Йўқотиб қўйгач, «Менда яна тўққизта бор-ку», — демай, ўша йўқолган бирини топишга ҳаракат қилди. Бу масални икки томонлама тушуниш мумкин. Исо Масиҳ бу масални, Осмон шоҳлигига ҳар бир одам ҳам қадрли, деган маънода гапирган бўлса, унинг замирида яна бошқа бир маъно ётади. Инсонда нима етишмайди?! Бу саволни моддийлик масаласида тушунманг. Инсон Худо билан У истаганидай муносабатда бўлиши учун нима етишмайди?! Яна ўша аёл ҳақидаги масалга қайтамиз. У то ўнинчи тангани топмагунча, қидиришдан тўхтамади.
Narrator 1 Худо ҳам унга тангани топишига ёрдам берди. Худди у каби бизга ҳам Худо билан мукаммал мулоқот қилишимиз учун нимадир етишмайди. Биз буни руҳий муаммо деб аташимиз мумкин. Бизда мана шу муаммо бор. Худо билан муносабатимизга тўсқинлик қиладиган ёки етишмайдиган нимадир бор. Чиндан ҳам Худога интиладиган инсон, то ўша етишмайдиган нарсани топмагунча қидиришда давом этади. Худога ибодат қилади, ҳаёти, қилган ишлари ҳақида фикр юритади. Худо Каломини ўқийди, бошқа имонлилар билан суҳбатлашади, маслаҳатлашади. Худо билан мукаммал муносабат қилишга етишмаётган нарсани топиш осон эмас. Аммо чиндан ҳам Худога маъқул келишни истайдиган ҳар бир имонли мана шундай иш тутади.
Narrator 2 Исо Масиҳ масалидаги аёл ҳам мана шундайлардан эди. У бошқалар назарида кичик, эътиборсиз ҳисобланган тангани топмагунча тинчимади. У чиндан ҳам ўзига етишмаётган нарсани қидирадиган имонлига ўхшайди. Сиз ҳам шундайларданмисиз? Балки, излаган нарсангизни топгандирсиз?! Шундай бўлса, уни йўқотманг, маҳкам тутинг. Баъзилар уларга нима етишмаслигини ўзлари билмайди. Ҳамма нарсам жойида, ҳеч бир камчлигим йўқ дея ҳисоблайди. Бироқ Худо билан муносабатда қалби тинч эмас. Ўшандай ҳолат бўлса, изланг, қидиринг ва топинг.
Қадрли тингловчи, Муқаддас Каломда ёзилган шаҳсларнинг ҳаёти, улар ўрганган сабоқлардан сиз ҳам боҳабар бўлишни истасангиз бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг.