MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Суҳбатларимиздан бирида Худонинг муқаддаслиги ҳақида гаплашган эдик. Худонинг муқаддаслигини, Унинг нақадар иноятли эканини билган ва ҳис қилган имонли Унинг ҳузурида тиз чўкиб туришга нолойиқ эканини сезади. Унга лойиқ бўлишни истайди. Худованд эса: «Муқаддас бўлинглар, зеро Мен муқаддасман», — деб айтган эди. Муқаддаслик биз учун имконсиздай туюлса-да, Худонинг кучи билан бунинг иложи бор. Бироқ муқаддаслик бирдан келиб қолмайди. Каломда: «Муқаддасликка эга бўлмасдан ҳеч ким Раббимизни кўролмайди» — деб ёзилган. Биз ўз кучимиз билан муқаддасликка эриша олмаймиз албатта. Унга эришиш учун Худованддан ёрдам сўрашимиз лозим. Фақат угина биз фарзандларининг қандай қилиб муқаддас бўлиши мумкинлигини билади ва ёрдам бера олади.

Narrator 2 Ҳар бир имонли муқаддасликнинг ортидан қувиши керак. Бунинг учун нима қилмоқ керак? Калом шундай дейди: «Покдил бўлганлар баҳтлидир, чунки улар Худони кўрур» (Мат 5:8). Демак биринчи ўринда юрагимизни тозалашимиз керак экан. Гуноҳ устига ёлғончилик пўстинини ташлаб олганидан, биз унинг чиндан ҳам гуноҳлигини тезда англаб олишимиз қийин. Муқаддасликка эришишнинг биринчи қадами бу юракларимизни ёлғондан, гуноҳдан тозалаб, унга Худонинг ҳақиқатини киритиш. Муқаддас бўлиш жараёни Муқаддас Руҳнинг ёрдамисиз ўтмайди. Бир марта Муқаддас Руҳ ҳаётимиздаги ёлғочилик қудратини синдирдими, У гуноҳнинг қудратини ҳам синдира олади. Исо Масиҳ Худо шоҳлида мева берадиганларни шундай тасвирлаган эди.

Narrator 1 «Яхши ерга тушган уруғ эса шундай кишиларни билдиради: улар каломни эшитиб, яхши, соф юракда сақлайдилар ва чидам билан ҳосил берадилар» (Лука 8:15). Демак, муқаддасликка эришишнинг биринчи қадами бу софдил юрак экан. Аммо илоҳий ҳақиқатнинг муҳаббатисиз ҳаётимизнинг ҳеч бир қисми тўғри бўлмайди. Муқаддас Калом бизга тез-тез гуноҳнинг ёлғончи эканини айтади. Ҳар бир одам, қилган гуноҳларини ҳаёлан экранда тасаввур қилса, ҳамма гуноҳлари бир-бир тасвирда жонланади, аммо инсонни гуноҳга бошлаган алдамчи жараён кўринмайди. Чунки душманнинг ёлғонлари онгимизга шивирлаб, кириб келади. У ёруғликда эмас, қоронғуликда юради. Шунинг учун ҳам биз ҳушёр туриб, онгимизга келаётган ҳар бир фикрни Масиҳга бўйсундиришимиз керак.

Narrator 2 Агар ёлғончининг овозини яхши билиб олсак, у «сенинг гуноҳинг у қадар ёмон эмас», — деган ёлғонини таниб оламиз. Аммо гуноҳ ҳам, ўзини шундай кўп сабаблар билан ўраб ташлайдики, агар эҳтиёт бўлмасак, унга ишониб, алданиб қолишимиз жуда ҳам осон бўлади. Ëлғон ҳақиқатни ўзгартириб, бузиб кўрсатади. У ўзини қабул қилишимиз учун ҳар хил баҳоналарни тўқиб чиқаради. Тавба қилиш фикрининг ўрнига ҳотиржамлик билан бизни тинчлантиришга уринади: «Худо тушунади. Бу ишим учун мени ҳеч қачон ҳукм қилмайди». Мана шу фикрлар билан бизни алдайди. Аммо Худога шукрки, бизнинг гуноҳларимиз яширин қолмайди. У ўзининг муқаддас ҳақиқати билан гуноҳларимизни яширинган жойидан топиб олади. Калом бизга шундай дейди: «Шундай қилиб шифо топишингиз учун, бир-бирингиз олдида қилган гуноҳларингизга иқрор бўлинглар…» (Ëқуб 5:16).

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top