MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Биз биринчи марта Исо Масиҳнинг олдига келганимизда, У бизни қандай бўлсак шундайлигимизча, муаммоларимизу, гуноҳларимиз билан бирга қабул қилди. Биз муҳтожликларимизга жавоб олгач эса, Худованд биздан оқланишдан ҳам кўра кўпроқ нарсани кутишини билиб олдик. Бу Худони улуғлаш эди. Ҳақиқий олқишлаш, қачонки биз Худони қандай бўлса ўшандайлигича кўра олганимизда содир бўлади. Бу олқиш ўз-ўзидан қалбимиздан отилиб чиқади. Муҳаббат билан чиқади. Шунда юрагимизда Худодан бошқа нарсага жой қолмайди. Биз эътиқод қиладиган, биз сажда қиладиган Худомизнинг иккинчи исми «Рашкчи». Авваллари инсонлар тирик Худони билмай туриб, бутларга, соҳта худоларга сиғинишган. Масиҳ келганидан кейин эса, у бизларга ҳаётимиздаги бутларни олиб ташлашни буюрди.

Narrator 2 Аслида қудрат билан келадиган одам, ўзидан олдинги нарсаларни бузиб, парчалаб ташлайди. Аммо Масиҳ ундай қилмади. У бу ишни қилишни бизга буюрди. Худога хуш келмайдиган ҳамма нарсани парчалаб ташлашни буюрди. Унинг амрига бўйсуниш эса бизнинг ишимиз. Шу билан у бизнинг итоаткорлигимизни ҳам синаб кўради. Биз Худони қанчалик севамиз, қанчалик Унга итоат қиламиз?! Бу нарсалар Унинг амрига қандай муносабатда бўлишимизда билинади. Қадимда Исроилликлар Худо ваъда қилган юртга кираётганларида Худованд ўз ҳалқига Мусо пайғамбар орқали кирган юртининг санамларини бузиб ташлашни, уларнинг худоларига аталган бутсимон тошларни майдалаб ташлашни буюрган эди. Бугун ҳам Калом орқали Худованд юрагимизда Худодан бошқа нарсага жой бўлмаслигини уқтирмоқда.

Narrator 1 Чиқиш китобида бу ҳақида аниқ-тиниқ ёзилган: «Эҳтиёт бўлинглар, сизлар кирадиган юртнинг аҳолиси билан сулҳ тузманглар. Бўлмаса, сизларни тузоғига илинтириб олади. Сизлар эса ларнинг қурбонгоҳларини бузинглар, бутсимон тошларини майдалаб ташланглар, худо Ашерага аталган устунларни кесиб ташланглар. Бошқа худоларга сажда қилманглар. Эгангиз – Менинг исмим Рашкчи: Мен сизларнинг севгингизни бошқа худолар билан баҳам кўрмайдиган Худоман» (Чиқ 34:12-14).

Масиҳни жуда кўп номлар билан атаймиз. Адашганимизда тўғри йўлга йўллайдиган Яхши Чўпон, ҳасталигимизда беминнат ёрдам берадиган, шифолайдиган Шифокор, гуноҳларимиз учун ҳеч нима таъма қилмай, ўзини қурбон қилган Қурбонлик Қўзиси. Кўриб турганингиздай Унинг биргина Ўзи бизнинг минглаб муҳтожликларимизга жавоб бўла олади.

Narrator 2 Исо Масиҳ биз билан эмаску? У бизни қандай кўради? Агар Унинг кўзлари билан қарайдиган бўлсак, жамоат Унинг келини: эту суяклари. У бизни яна ўз ҳолимизча яшашимиз учун қутқаргани йўқ. У бизни Ўзи учун қутқарди. Калом бу ҳақида шундай дейди: «Кўкдаги ва ердаги борлиқ мавжудот, кўринадиган ва кўринмайдиган махлуқот, у дунёю бу дунёдаги ҳар қандай тахту тож, салтанату ҳукмронлик У орқали яратилган. Ҳамма нарса У орқали ва У учун яратилган» (Кол 1:16). Шунинг учун ҳам У бизнинг севгимизни бошқа бутлар билан баҳам кўришни истамайди. У бизга ичимиздаги бутни кўрсатганида, ўша нарсани бутунлай парчалаб, йўқ қилиб ташлашимиз лозим. Биз уни Худодан яшириб, юрагимизнинг энг тубида сақлай олмаймиз. Худованд ҳамма нарсани кўргувчи ва рашкчи Худодир. Худованддан сабоқ олганлар ҳақида билишни истасангиз www.najot.com сайти сизга ёрдам беради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top