2:51

Ўзгарган юраклар

MP3

Narrator 1: Ассалому алайкум қадрдонлар. Биз ҳам фарзандларимиз ҳам йилдан-йилга улғаямиз, ўзгарамиз. Фақат ўзгариш яхши томонга бўлса, улғайиш, мукаммаллик сари бўлса бас. Инсон ҳаётини ўзгартирадиган нарса нима? Бу саволга ҳамма ҳар хил жавоб бериши аниқ. Ëш эр-хотиннинг биринчи кўрган фарзанди уларнинг ҳаётини ўзгартириб юборади. Ҳаётига бошқача мазмун ва маъно олиб киради. Ëки бўлмаса, бирор бир нохуш воқеа… Бироқ нохуш воқеаларни эслашни ҳеч ким истамайди. Хуллас, инсон ҳаётини бир зумда 380 даражага ўзгартириб юборадиган нимадир бўлади. Биз бугун фикр юритмоқчи бўлганимиз, ғайритабиий, ерга тегишли бўлмаган, илоҳий бир нарса ҳақида бўлади. Келинг унинг нималигини суҳбатимиз давомида билиб оласиз.

Narrator 2: Қадимда бундан икки минг йилдан илгари бир аёл яшаган. Бу ҳақидаги ҳикояни Муқаддас Каломдан ўқишингиз мумкин. Уни яҳудийлар бошқа бир эркак билан зино қилаётган пайтда ушлаб олишди. Қандай ушлаб олишди, ким орқали билишди буниси маълум эмас. Маълуми, уни гуноҳ устида ушлашди. Исо Масиҳни чақиришди. Яҳудий фарзийлари ва уламолари уни Таврот қонуни бўйича тошбўрон қилиб ўлдириш керак дея уқтиришарди. Бошқа тўпланган томошаталаблар ҳам унга қарши тиш ғижирлатишарди. Улар Исо Масиҳдан тўғри ва адолатли қарор чиқаришни сўрашди. У биргина гап айтди. «Ким бегуноҳ бўлса ўша биринчи бўлиб тош отсин». Ҳеч ким бу гуноҳкор аёлга тош отишга журъат қилмади.

Narrator 1: Орадан қанчадир вақт ўтгач, Исо қарасаки, атрофда гуноҳкор аёлдан бошқа ҳеч ким қолмабди. «Сени ҳукм қиладиганлар қани, эй аёл?» — деди Исо Масиҳ. «Улар кетиб бўлишди, Ҳазрат» — деб жавоб берди аёл ҳам. Бор, Мен ҳам сени маҳкум қилмайман. Бошқа гуноҳ қилма – деди Исо Масиҳ. Аёл кўзларига ва қулоқларига ишонмаган бўлса керак. Қилган иши катта гуноҳ эканини аёл биларди. Бунинг учун жазоланишга ҳам тайёр эди. Аммо ҳамма орасида машҳур бўлган Устоз, уни маҳкум қилмади, кечирди. Бошқалар ҳам У туфайли аёлни жазолашдан воз кечишди. Аёл ўзини қандай ҳис қилган деб ўйлайсиз. Унинг юраги жўшди. Шодликдан, ҳаяжондан ва кечирилганидан юрагида севги уйғонди. Бу севги аввалдан Исо Масиҳда бор эди. Шу севги туфайли У инсонлар гуноҳини бўйнига олиш, Худо хушхабаридан воқиф қилиш учун ерга тушган эди.

Narrator 2: Энди бу севги аёл юрагида ҳам пайдо бўлди. Хўш, шу воқеадан кейин аёлнинг ҳаёти қай томонга ўзгарган, деб ўйлайсиз? У бошқа гуноҳ қилмади. Тахминимизча, у энди Исо Масиҳнинг орқасидан қолмаган. Доимо У билан юрадиганлар орасида бўлган. Аввал уни бор-йўғи бир Устоз деб билган бўлса, кейинчалик, Унинг илоҳий Зот эканини англагани шубҳасиз. Худонинг муҳаббати инсон юрагини ўзгартиришга қодир. Тош юракларни эритади. Гуноҳкор юракни олов каби тозалайди. Хассис ва қора юракларни юмшоқ ва оқ қилиб қўяди. Аёлнинг юраги мана шундай ўзгарган. Биз ҳам Худога яқинлашсак, юракларимизда яширинган қора доғлар, Унинг муҳаббати билан йўқолади. Доимо ёдингизда бўлсин, Худованд сизни ва бизни севади. Унинг севгисини ҳис қилинг. Қалбларимиз тинчлансин, тозалансин ва бутунлай Уники бўлсин. Мана шунда ҳаётнинг ҳақиқий гўзаллигини, мазмунини англайсиз!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top