Narrator 1: Ассалому алайкум. Оила ҳақида ҳар биримизнинг ўз қарашларимиз бор. Ундан ташқари бутун дунё тан олган бир тушунча мавжуд – бу оиланинг муқаддаслигидир. Аммо оила ҳақида Худонинг фикри, оилани нима учун яратганлиги бизнинг тушунчамиздан анча юқори. У эркак ва аёлни бирлаштириб бир оилани вужудга келтирди ва уларга оила ичидаги ўз вазифасини берди. Аёлнинг ҳам эркакнинг ҳам оилада ўз ўрни ва вазифаси бор. Бугунги суҳбатимиз давомида оилада эркакнинг аниқроғи эрнинг ўрни ҳақида суҳбатлашамиз.
«Масиҳ имонлилар жамоатининг боши бўлгани каби, эркак ҳам ўз хотинининг бошидир. Масиҳ Ўз баданининг, яъни умматининг ҳалоскоридир. Масиҳнинг уммати Масиҳга қандай тобе бўлса, хотинлар ҳам нар нарсада ўз эрларига шундай тобе бўладилар.» (Эфесликларга 5:23-24)
Narrator 2: Юқорида келтирилган парча Муқаддас каломдан олинган. Бу парча оилада эр-хотиннинг ўрнини белгилаб беради. Оиланинг тўғри тартибда ишлаши учун эрнинг ҳукмронлик ўрни тўғри қўйилган бўлиши керак. Бироқ Худованд оилани бундай тартибда яратганида унинг тўғри тартибда бўлишидан ҳам юксакроқ бир мақсадни кўзлаган. Масиҳийча оила дунёга имонлилар билан Масиҳ ўртасидаги боғлиқликни намоён қилади. Аёлнинг эрига ҳурмат билан итоат этиши эса имонлиларнинг Масиҳга итоат этишини кўрсатади. Бироқ бугунги кундаги оила Худо таъсис этган қоида бўйича яшамаяптилар. Улар оилада ўз ҳолларича эркин бўлишни хоҳлайдилар. Эр оиладаги бошлиқлик вазифасини унутиб, ўз ҳолича яшашни, аёл ҳам бўйсунишни эскилик сарқити деб билиб, эркин яшашни истамоқда.
Narrator 1: Эр-хотиннинг бундай хафвли ҳаракатлари натижасида, то улар оиланинг Худо наздидаги мақсадини тушуниб олгунларига қадар, оила барбод бўлиш чегарасига келади, баъзи ҳолларда эса барбод бўлишга улгуради ҳам. Худованд эрга оилада бошлиқ бўлиш, оиласидагиларга тўғри ғамхўрлик қилиш, оилада ўз вазифаларини рисоладагидек бажариш мажбуриятларини қўйган. Худованд бундай эрларни ишончли ҳисоблаб, жамоат бошлиғи даражасига кўтариши ҳақида Муқаддас Каломда ёзилган: «Фақат шарт шуки, нозир беайб, бир хотинли, ўз меъёрини билувчи, вазмин, адабли, меҳмондўст, таълим беришга қобилиятли бўлсин.» Шу сифатларга эга бўлган эр, шу билан бирга ўз бошқарувчилик ўрнини йўқотмаган, хотинини бўйсундира оладиган бўлиши керак.
Narrator 2: Калом яна жамоатга нозир қилиб тайинланадиган эркак, юқоридагидан кўпроқ сифатларга эга бўлиши керак деб айтади: «Шунингдек, у майхўр, урушқоқ, эмас, балки мулойим, сокин табиатли, молпарастликдан йироқ, уйини яхши бошқарадиган, болаларини бўйсундира оладиган, обрў-эътибор орттирган бир одам бўлсин.» (1Тим 3:2-5). Бу сифатлар жамоат бошлиқларига жуда керакли сифатлардир. Шундай сифатларга эга бўлган кишидан ҳеч ким айб топа олмайди. Бошқаларга ўрнак бўла олмайдиган одам эса, бошлиқ ҳам бўла олмайди. Юқоридаги сифатлар ҳақида ўқир эканман, бир киши ёдимга тушди. У чиндан ҳам оиласининг бошлиғи, болаларининг севимли отаси, аёлининг ҳурмат-эъзозидаги суянган тоғи эди. Сиз оилангизни қандай кўрасиз?! Бу ҳақида бўлишишни истасангиз бизнинг www.najot.com сайтимизга кириб фикрларингиз билан ўртоқлашинг.