2:52

Нега севади?

MP3

Narrator 1: Ассалому алайкум қадрдонлар. Ҳаётимизнинг мазмуни ва қувончи бу фарзанд. Уларни нега севамиз? Нега ардоқлаймиз, уларнинг кичик ютуқларини кўриб қувонамиз. Нима учун? Бир куни бир бобонинг суҳбатини тинглаб туриб, Худованд нима учун бизни севишини англаб етдим. Шундан сўнг Худога бўлган ҳурматим ва муҳаббатим бир қадар кўпайгандай бўлди. Келинг шу гувоҳликни сиз билан бўлишаман. Гувоҳликни тўғридан тўғри ўша бобонинг тилидан қилиб гапириб бераман.

“Қизим катта бўлгач, ўзимиздан узоқроққа келин бўлиб тушди. Ишлар билан бўлиб, қизимдан ҳабар ололмадим. Бир куни қизимнинг ўзи, «Дада бобо бўлдингиз» — дея қўнғироқ қилиб қолди. Жуда хурсанд бўлдим. Ишларимни тугатиб, қизимни ва неварамни кўргани боргунимча анча вақт ўтди. Қизимнинг қистови билан уларникида бир ойдан ошиқроқ туриб қолдим.

Narrator 2: Мен неварамни кўргани бораман дегунимча, неварам 8-9 ойлик бўлиб қолди. Уни биринчи марта қўлимга олиб кўтарар эканман. Юрагимда алланечук фаҳрга ва муҳаббатга ўхшаган бир нарсани туйдим. Буни фаҳр ҳам муҳаббат ҳам қандайдир илиқлик ҳам дейиш мумкин эди. Бу ҳис туйғуни сўз билан тасвирлаб бериш қийин. Уни қўлимга олишга олдим-у, қайтариб онасига бергим келмайди. Шундай жажжи ва мурғаккини қизалоқ, менга қараб табассум қиларди. Худди мени танигандай. Мен уни ёқтириб қолдим. У ҳам ҳар доим менга талпинар, доимо менинг тиззамда ўтиришга ҳаракат қиларди. Менга талпиниши, менга кулиб қараши, кичик қўлчалари билан юзимни, кўзимни силаши юрагимни севинчга тўлдириб юборарди. Бу жуда ажойиб туйғу эди.

Narrator 1: Мен уни ўйнаб турган жойидан ёки каравотчасидан олиб тиззамга қўйиб ўйнатардим. Кичик қўлчаларини ушлаб, содда ҳикоячалар айтиб берардим. У ҳам тушунгандай мени жимгина юзида табассум билан тингларди. Мен уни у мени ёқтириб қолди. Уни бир оз қўлимга олардим-у, аммо қанчадир вақт ўтиб қўлим толиб қоларди, бироқ бобо бўлганим учун, уни севганим учун қўлимнинг оғриғига ҳам, чарчаганимга ҳам қарамасдан унга қарардим. Бир куни неварам ухлаб ётганида, унинг фариштадай юзчасига қараб туриб: «Мен мана шу ширин қизчани ёқтириб қолдим», — дедим. Кейин ўйлаб қолдим. Қизиқ, нима учун уни ёқтириб қолдим. У менга нима қилиб берди. Уни ёқтиришим учун ҳеч қандай ҳаракат ҳам қилмади. Аммо мен уни жон дилим билан ёқтириб қолдим. Кейин эса Худо ҳақида ўйлаб қолдим.

Narrator 2: Хўш, Худованд мени нима учун ёқтиради? У мени ёқтириши учун нима қилдим? Ҳеч нарса! Мен ҳам Худонинг қўлида неварамдекман, деб ўйладим. Аммо мен ҳам неварамдек ҳаракат қилаяпманми? У менга табассум билан қарагандай, Худога табассум билан қараяпманми? У менга талпинганидай Худога талпинаяпманми? Унчалик эмас. Неварам менга қараб, эндигина чиқаётган тилчалари билан бир нарсаларни ғулдураганидай, Худога гапираяпманми? Мен ҳикоя айтиб берганимда мени диққат билан тинглаган, неварам каби Худонинг сўзларини диққат билан тинглаяпманми? Ўйлаб қарасам, неварам мендан кўра яхшироқ ҳаракат қилаётган экан. Мен ҳар доим ҳам Худога гапирмайман, доим ҳам Уни диққат билан тингламайман. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Яратувчимга табассум билан қарамайман. Шундай қилиб, мен неварамдан энг катта сабоқни олдим.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top