2:50

Уришингизга чидаб туролмайман

MP3

Narrator 1: Ассалому алайкум. Бу воқеа ёки гувоҳликнинг эгалари аллақачон, бу дунёни тарк этиб, Худованднинг Самовий шоҳлигига абадий ўрнашганлар. Бир куни бу икки инсон ҳақида китобдан ўқиб қолдим. Уларнинг мардлиги, Худога бўлган садоқати чиндан ҳам таҳсинга ва ўрнак бўлишга лойиқ. Бу воқеа ўтган асримизнинг 1960 йилларида юз берган. Келинг уни китобдан қандай ўқиган бўлсам, сизларга ҳам шундайлигича тақдим қиламан.

«Коммунистлар Пастор Флорескунинг олдига яна келишди. Бу сафар бу қотиллар қўлларида қизиган темир билан пайдо бўлишди. «Яна қайси имонлиларни биласан? Уларнинг ҳаммасини бизга номма-ном айт!».

Narrator 2: Бунгача улар уни турли қийноқларга солишган, бутун танасини яланғочлаб, дуч келган жойини пичоқ билан кесишган эди. У коммунистларга бўйсунишни истамади. Уни яна совуқ, жирканч камерага қамаб қўйишди. Бу сафар камерасига оч қолган каламушларни киритиб юборишди. Оч каламушлар ўзларини Флорескуга отишарди. Флореску эса ҳолдан тойганига қарамай, омон қолиш учун каламушларни қўлига илинган нарса билан ҳайдарди. У икки ҳафта тик оёқда турди. Бироз дам олгудай бўлса, каламушлар унга ҳужум қилиб, танасидан тишлаб тортишарди. Коммунистлар ундан шерикларининг номини айтишга мажбур қилиб, қайта-қайта сўроқ қилинадиган хонага олиб киришарди. Аммо у ўз биродарларига ҳиёнат қилишдан бош тортди.

Narrator 1: Охирида улар пасторнинг 14 яшар ўғлини олиб келишди ва агар улар билан ҳамкорлик қилмаса, ўғлини уришда давом этишларини айтиб, дўқ уришди. Болани отасининг кўз ўнгида савалашни бошлашди. Бечора одам ўғлини азоблаётганларини кўриб, жинни бўлаёзди. У қўлидан келганича ўғлини азоблашларига чидаб турди. Охири ўғлига бақирди: «Александр, Мен улар истаётган нарсани айтаман! Сени азоблашларига бошқа чидай олмайман!» Шунда ўғли: «Дада, ундай қилманг. Бу менга нисбатан қилган энг ёмон адолатсизлигингиз бўлади. Мен тирик қолсам ҳам, сотқин ва ҳиёнаткорнинг ўғли деган номни кўтариб юра олмайман. Илтимос, мен учун чиданг. Агар улар мени ўлдирсалар ҳам, Худога шукур қилиб ўламан. Чунки менинг дадам, Худога ва биродарларига садоқатли инсон. Мен эса унинг ўғлиман.»

Narrator 2: Ëш йигитчанинг сўзлари коммунистларни яна ҳам ғазаблантириб юборди. Улар аямай савалашни бошлашди. Сўроқ қилинадиган хонанинг деворлари ёш йигитнинг қони билан бўялди. Улар ҳар сафар болакайни аёвсиз, куч ва нафрат билан урар эканлар боланинг танасидан сачраган қон, деворга уриларди. Бечора ота, бунга қарай олмасди. У кўзларини чирт юмиб олиб, Коммунистларга бақирарди. Болакай жони узилишидан олдин икки жумла сўз айта олди. «Дада, сиз билан фаҳрланаман! Худойим мен бораяпман!». Ундаги жасорат шафқатсиз ва ёвуз коммунистларни ҳам ҳайрон қолдирди. Болакайнинг ортидан эса отасини ҳам Худонинг олдига юборишди. Бу икки садоқатли инсонларнинг довруғи бутун Руминияни тутиб кетди. Масиҳийлар уларнинг жасоратидан, садоқатидан куч олиб, яна ҳам Худога қаттиқроқ хизмат қилишга киришишди.»

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top