2:59

Бир неча кунга ҳолос!

MP3

Narrator 1: Ассалому алайкум. Бугунги гувоҳлигимиз ҳам ўтган асрнинг 1997 йилларида Бангладешнинг Мименсигҳ деган жойида содир бўлган. Бу гувоҳликни Мира Жарали деган имонли ёзиб қолдирган. Воқеа мана бундай бўлган экан: «Ўттиз Масиҳий оилани масжид олдида турғизиб қўйиб, уларнинг атрофини ўраб олишди. «Яхшиси Масиҳийлигингиздан кечиб, Мусулмонликни қабул қилинглар», деб бақирарди олмон. «Агар бизнинг гапимизга кирсангиз, сизларга ёрдам берамиз. Агар ундай қилмасангиз ўлгунингизча савалаймиз.» Мира Жарали билан унинг оиласи бошқа имонлилар орасида эди. У ўша воқеани шундай эслайди: «Биз улар орасида янги масиҳийлар эдик. Бу нарса мусулмонларни жуда жаҳлини чиқарарди. Иккинчи авлод масиҳийларига қараганда бизлардан кўпроқ аламзада эдилар.

Narrator 2: Ўша куни эрталабда, ҳар бири имонли, аёллар ва болалар ҳам Мусулмон оқсоқоллари олдида тўрт соат тик оёқда туришди. Ҳар бир оилани сўроққа тутишди. Миранинг навбати келганда у сўроққа тутувчилар олдида туриб, деди: «Сизнинг динингизда нажот ва жаннатга тушишга умид йўқ. Энди менда Масиҳ бор ва мен ўзимни тўлиқ ҳис қилаяпман. Чунки, Масиҳ менинг гуноҳларимни кечирди ва Худо шоҳлигига киришга умидим бор.» Буни эшитгач, мусулмонларнинг қаттиқ жаҳли чиқиб, ҳамма масиҳий оилаларни қишлоқ қудуғидан сув ичишдан маҳрум қилишди. Шу кундан бошлаб, ҳар бир масиҳий оила, бир километрдан ошиқроқ жойдан сув олиб келишга мажбур бўлишди. Кейин эса Мира билан бошқаларни қишлоқдан сув ўғирлаганликда айблашди. Шундан кейин нима бўлганини Мира жуда яхши эслайди:

Narrator 1: «Миршаблар келиб мени уриб, тепишди ва ўттиз кунга қамоққа юборишди. Мени ва яна бир масиҳийни орқама-орқа қилиб боғлаб қўйишди. Бизни тўрт куни тинимсиз калтаклаб, олтмишта мусулмон маҳбуслари орасига қамаб қўйишди. Мусулмон маҳбуслари бизнинг ҳолимизга ачинишди. «Сизнинг Масиҳий бўлганингиз ўзингиз учун яхши», — дейишди улар Мирага. «Сизнинг ҳаётингиз бизникидан тинчроқ. Мусулмонлар ҳеч қачон тинчликда яшашни билишмайди. Улар ҳар доим бир-бирлари билан урушишади.» Миранинг ерини қишлоқ Мусулмон оқсоқоли олиб қўйди. Ҳатто Миранинг аёли фарзанд кутаётганини билиб туриб ҳам раҳм қилиб ўтирмади. У қамоқдалигида, Миранинг оила аъзоларини ҳам келиб уриб-тепкилаб кетишибди. Қишлоқ кўчаларидан юрадиган бўлишса, ўтган-кетган мусулмон уларга лой отишибди.

Narrator 2: Ундан ташқари Масиҳийларнинг ҳар бирига тунда ҳужум қилишган. Ўшанда баъзи масиҳийлар имонда ёш бўлишларига қарамай, бу қийинчиликлардан ўзларини йўқотиб қўйишмаган. «Биз ўшанда Худованд бизни ташлаб қўймаганига, руҳимизни туширмаганига шукр қиламиз. «Исо Масиҳ бизни бу дунёга бор йўғи бир неча кунлик меҳмон эканимизни айтган эди. Бизнинг самода бу ердагидан ҳам яхшироқ ҳаётимиз бор. У ерда Худованд билан абадий ҳаёт кечирамиз.» Ҳаворий Павлус Миранинг сўзларига ўхшаш гапларни айтганди: «Шунинг учун ҳам умидсизланмаймиз. Гарчи зоҳирий вужудимиз ҳар қанча ҳазон бўлаётган бўлса-да, ботиний вужудимиз кундан кунга янгиланяпти. Бу ўткинчи ва арзимас қайғуларимиз биз учун ҳаддан ташқари ажиб, катта ва абадий улуғворлик ҳосил қилади.» (2 Кор 4:16-17). »

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top