Narrator 1 «Мен Раббимиз номидан сизларга қаттиқ буюраман: бундан буён ўзга халқларнинг бемаъни ўй-фикри билан яшаманглар. Уларнинг зеҳнлари ўтмаслашган. Улар жаҳолатда қолиб, юракларини ёғ босган. Шунинг учун Худо берган ҳаётдан маҳрум қолганлар» (Эф 4:17-18).
Ассалому алайкум. Фикрлар! Бу ҳақида жуда кўп нарсаларни айтиш мумкин. Фикрлар ҳақида ҳам яхши ҳам ёмон фикрлар юритиш мумкин. Яхши фикрлар ҳаётимизга мазмун бағишлайди, ёмонлари бизни тушкунлик ва бахтисизлик томон етаклайди. Баъзиларимиз онгимизда чалкаш, ваҳимали фикрлар пайдо бўлишини биламиз. Бу нарсадан воз кечай деймиз-у, қандай воз кечишни билмаймиз. Бундай фикрлар яна қайтиб келаверади. Чиндан ҳам агар онгимизга ёмон фикрлар келишига йўл қўйиб берсак, ўзимизни ҳаётимизни бошқара олмай қоламиз. Имкон қадар уларга қулоқ солмасликка ҳаракат қилган маъқул.
Narrator 2 Муқаддас Китобда айтилишича, Осмон Шоҳлигида туғилиб биз Масиҳ ақлини оламиз, аммо уни ўзимизда сақлаб қолиш жуда ҳам муҳим. Худо бизга ҳаёт тарзини танлаш ҳуқуқини берган, аммо биз нима ҳақида ўйлаш ва ўйламасликни танлаш ҳуқуқини ҳам берган. Муқаддас Каломда очиқ-ойдин қилиб биз бу дунёда қабул қилинганидек фикрламаслигимиз кераклиги ёзилган. У бизни «Худо билимига қарши бош кўтарган ҳар қандай баланд иддаони қуритиб юбориш кераклиги» ҳақида ўргатади. (2 Кор. 10:5) Нима ҳақида ўйлашимиз тўғрисида ҳам Худованд аниқ кўрсатмалар берган: «…нима ҳақиқий, нима тўғри, нима фаҳрли бўлса, қандайдир бир фазилат, қандайдир мақтанарли хислат бор бўлса, булар ҳақида фикр қилинглар» (Флп. 4:8). Худо бунга жуда диққат билан қарайди.
Narrator 1 Шайтон, бизни ақлимиз, онгимиз орқали ўзига бўйсундиришни истайди. Ҳаёлимизга келаётган ёмон, жирканчли ҳаёллар, фикрлар орқали, ўзимизни ёмон одам деб ҳис қилишимизга мажбур қилади. Аслида шу нарсаларни кўришни истамаймиз. Бироқ у бу нарсаларни бизнинг ақлимизга сингдириш орқали, бизни Худодан узоқлаштиришни, ўзига бўйсундиришни мақсад қилиб қўйган. У бизнинг ақлимизга ёки онгимизга шундай фикрлар билан келганида, биз унга «Мени тинч қўй» — дейишга ҳақлимиз. Агар биз шу фикрлардан воз кечсак, бу фикрлар бирданига бўлмаса-да, вақти келиб бу фикрлардан озод бўламиз. «Бу сўзлар жуда яхши, аммо ваҳимали тушлар ва фикрлар-чи»- дейишингиз мумкин. Сиз ваҳимали тушлар кўрганингизда, ёки ҳаёлингизга ваҳимали фикрлар келганида, уларнинг асоси ҳақида ўйлаб кўринг.
Narrator 2 Бу фикрларнинг ҳаммасида бизни қўрқувга соладиган нарсалар бор. Бу қўрқув Худодан эмас. Демак буларнинг ҳаммаси яна душманимизнинг ҳийласи.
Қўрқувлар ёвузликдан келиб чиқади. Уларнинг Худодан эмаслигини тан олиш, бизни улардан ҳалос қилади. Ажойиб янгилик! Агар бу ҳақида ўйлаб кўрсак, ҳамма қўрқинчли фикрларимиз қўрқинчли туюлмай қолади. Улар қаердан пайдо бўлишини билганингиздан сўнг, сиздаги айбдорлик туйғуси йўқолади. Сиздан талаб қиладиган нарса – улардан Исо номи билан воз кечишингиз керак. Бори шу. Қадрдонлар агар ички муаммолар, сизни безовта қиладиган нарсалар ҳақида билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com dilkash@najot.com сайтларимиз сизга бу борада бажонудил ёрдам беради.