3:08

Худога қулоқ солиш

MP3

Narrator 1 «- Бу менинг севикли ўғлимдир, Унга қулоқ солинглар!» (Марк 9:7).

«Бу қўрадагидан бошқа қўйларим ҳам бор…Улар ҳам Менинг товушимни эшитади…» (Юҳ 10:16).

Ассалому алайкум. Бугун суҳбатимиз давомида Худога тинимсиз гапиришни тўхтатиб, Уни тинглаш ҳақида гаплашамиз. Агар Худо билан чиндан ҳам яхши вақт ўтказишни истасак, доимо банд бўлишни тўхтатиб, ибодат қилаётганимизда камроқ гапиришни одат қилишимиз керак бўлади. Ибодат деганда, кўпинча, Худога юрагимиздагини, муаммоларимизни тўкиб солишни тушунамиз. Бундай ибодат бизга ҳеч қандай фойда келтирмайди. Ëнингизда тинимсиз фақат ўзининг муаммолари-ю, бошидан кечирганларини гапириб турадиган инсонни тасаввур қилинг. Бирор нарса демоқчи бўласиз-у, у бунга имкон бермайди. Суҳбатнинг бошидан то охиригача фақат ўзи гапиради. Бизнинг ибодат ҳам шундай бўлмаслиги керак.

Narrator 2 Бугун ибодатга бошқача назар билан ёндашамиз. Худонинг ҳузурига келар экансиз, Худодан, сиз учун у ёки буни қилишини сўрашдан воз кечинг. Худо Каломини диққат билан бир неча бор ўқиб чиққач, Худога каломга таалуқли бир нечта саволлар беринг. Кейин эса ўтириб, Унинг жавобини кутинг. Юрагингиз, онгингиз ва бутун вужудингиз, Худонинг ҳузурида бўлсин. Унинг жавобини эшитишга ҳаракат қилинг.

Ëшгина Шомуил Худога шундай деган эди: «Гапир, Худойим, мен қулинг Сени эшитишга тайёрман.» Ëки бўлмаса Исроил халқи Мусога деган эди: «Бизга гапир ва биз эшитамиз, аммо Худо бизга гапирмасин, акс ҳолда ҳалок бўламиз» — деган эди. Бир марта Исроил ҳалқи итоатсизлиги учун Худонинг овозини эшитиб, даҳшатга тушган эди. Шунинг учун ҳам Худонинг гапиришидан қўрқиб қолган эдилар.

Narrator 1 Ҳабаккук пайғамбар эса Худо олдида туриб шундай деган «Мен ўз жойимда туриб, У менга нима деяр экан, деб излайман. Ва мен Унинг норозилигига қандай жавоб топар эканман» Худо эса унга жавобан шундай дейди: «Бу ваҳийни аниқ қилиб, тош лавҳаларга ёзиб қўй». (Ҳаб :1-3). Ҳабаккук Худонинг жавобини кутди, Худо эса унга гапирганларини ёзиб қўй – деб буюрди. Биз ҳам ибодатда Худони тинглашни, эшитганларимизни дафтарга ёзиб қўйишни ўрганишимиз керак. Худони эшитиш учун вақт талаб этилади. Агар Худога қулоқ солсак, Унинг бизга гапиришини кутсак, У албатта гапиради. Биздан талаб этиладигани, бу – кутиш. Забур китобида ҳам Худованд бизга шундай дейди:

Narrator 2 «Мен сенга ақл ўргатарман, Юрар йўлингни кўрсатарман. Кўзим сенинг устингда бўлиб, сенга раҳнамолик қиларман. Онгсиз от ёки хачир бўлманглар. Уларни тутиб юриш учун юган ва сувлуқ тақмасанг, Улар сенга сира бўйсунмас» (Заб 31:8-9). Худонинг айтганларини эшитишимиз ва тушунишимиз учун уни англай билишимиз керак. Худованд бизни бошқаришга ва бизга гапиришга ваъда беради. Фақат биз Унинг бошқарувига бўйсунамизми? Баъзан ўзимиз билмаган ҳолда Унинг бошқарувидан четга чиқиб қоламиз. Азизлар, дунё ва спорт ягиликлари, оила ва рўзғор масалаларидаги муаммолар ечими, ҳаётда ўз мақсадига эга бўлиш ҳақидаги мавзулар сизни қизиқтирса, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимиз айнан сиз учун.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top