3:10

Хизматкорлар 2 қисм

MP3

Narrator 1 «У одам ҳар бир кишига ўз қобилиятига яраша… бериб жўнаб кетибди» (Мат 25:15).

Ассалому алайкум. Азизлар ёдингизда бўлса, ўтган сафарги суҳбатимизда биз «Омонат пул» ҳақидаги масалда келтирилган уч хизматкор ҳақида суҳбатлашган эдик. Бу масал ўша пайтда шогирдлар учун қанчалик фойдали бўлган бўлса, бугун биз учун ҳам шунчалик фойдали ва йўл кўрсатувчи вазифасини ўтайди. Бу масалга қараб, Худованднинг биздан нима исташини, ўзимизни қандай тутишимиз кераклигини, қандай ҳаракат қилишимиз кераклигини ундан ташқари, Худо ҳақида фикрларимизни ҳам тартибга солиб оламиз. Бу масалдаги хизматкорларни ўз ҳаётимиз, ҳаракатларимиз ва фикрларимиз билан таққослаймиз. Бу масал бизга худди ойна каби бўлади.

Narrator 2 Келинг, масални қисқача гапириб бераман: «Бир одам сафарга жўнаб кетишидан олдин хизматкорларини чақириб, уларга мол-мулкини омонат қолдирибди. У одам ҳар бир кишига ўз қобилиятига яраша, бирига 5, бирига икки яна бирига эса 1 ёмбидан бериб, жўнаб кетибди. 5 ёмби олган хизматкор пулини ишга солиб, хўжайини келгунча яна 5 ёмби орттирибди. 2 ёмби олган ҳам яна икки ёмби орттирибди. Бир ёмби олган эса, пулини ерга кўмиб қўйибди.Хўжайин қайтиб келгач, биринчи хизматкор орттирган беш ёмбисини қўшиб, унга 10 ёмби берибди. Икки ёмби олган эса унга 4 ёмби қилиб берибди. Хўжайин уларнинг ҳар иккисини ҳам мақтабди. Бир ёмби олган эса шундай дебди: «- Хўжайин, мен сизнинг қаттиққўл одам эканингизни биламан, сиз экмаган ердан ўрасиз, уймаган жойдан хирмон кўтарасиз. Шунинг учун сизнинг ёмбингизни яшириб қўйдим. Мана берганингиз» — дебди.

Narrator 1 Хўжайин шу пайтда қандай аҳволга тушган деб ўйлайсиз? У ҳар бир хизматкорини яхши биларди.Учинчи хизматкорининг ҳам шундай нотўғри фикрлашини ва шу фикрига кўра иш тутишини ҳам билган. Бироқ шунга қарамай, унга бир имконият берди. Учинчи хизматкор эса имкониятдан фойдалана олмади. Биз ҳам мана шу хизматкорларга жуда ўхшаймиз. Худованд бизга ҳар биримизнинг қобилиятимизга яраша омонатлар берган. Бу омонатни қандай сақлаш, уларга Худовандга ёқадинган тарзда муносабатда бўлиш, бизнинг бу дунёдаги ишимиз. Исо Масиҳ бир куни қайтиб келганида, биз унга хисоб берамиз. Худованд кимгадир кўп берган бўлса, ғашлик қилманг. Худованд унга қобилиятига яраша берган. Сизга камроқ берган бўлса, ўша камини ҳам кўпайтиришга ҳаракат қилинг. Бу омонатга Худованднинг кўзи билан қаранг. У сизга имконият берди. Шу имкониятдан яхши фойдаланинг.

Narrator 2 Сиз Худованд ҳақида қандай фикрдасиз? Фикрларингизни ҳам тўғрилаб олинг. У ҳақида кўпроқ ўрганинг. Унинг сиз учун мақсади, режаси нима эканини билиб олинг. Шунда У берган омонатга тўғри муносабатда бўласиз. Яна ўша масалга қайтамиз. Хўжайин биринчи икки хизматкорнинг ишидан хурсанд бўлиб: «-Баракалла, яхши ва содиқ хизматкор экансан. Сен кичик ишда ҳам содиқ бўлганинг учун, энди сени катта ишларга муносиб кўраман. Хўжайинингнинг шодлигини баҳам кўр», — дебди. Шунга кўра Худонинг бизга ишониб топширилганларига яхши муносабатда бўлган имонли Худованд томонидан тақдирланади. Худованд уни бу дунёда ҳам у дунёда ҳам баракалайди. Худовандни мамнун қилиш ва унинг баракасига эришиш учун ҳаракат қилайлик, азизлар!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top