2:56

Дин арбоблари

MP3

Narrator 1 «Шунда яҳудий дин арбоблари яна Исони тошбўрон қилмоқчи бўлиб, тош ола бошладилар» (Юҳ 10:31)

Ассалому алайкум, севимли биродарлар. Инсон ўзи тушуниб етмаган нарсасини қабул қила олмайди. У ақли етадиган нарсаларгагина ишонади ва уларга эътиқод қилади. Исо Масиҳ давридаги дин арбоблари ҳам шундайлар сирасига кирарди. Уларнинг баъзилари, Таврот ўқитувчилари, баъзилари ҳурматли ва эътиборли руҳоний бўлишига қарамай, Исо Масиҳнинг айтганларини, қилаётган ишларини ҳазм қила олишмас эди. Уларда инсоний манманлик, бир нарсага кўр-кўрона ёпишиб олиш ҳислати ҳам бор эди. Улардай ҳурматли кишига, қаердан келиб чиққани номаълум бир киши қаршилик қилса, уларнинг таълимотини бузиб кўрсатса, албатта бу нарса уларга ёқмайди-да.

Narrator 2 Қиш. Яҳудийлар Маъбадни янгилаш байрамини Қуддусда нишонлашарди. Исо маъбадда Сулаймон равоқини айланиб юрар экан, яҳудий дин арбоблари Унинг атрофини ўраб олишди: — Қачонгача Сен бизларни лақиллатасан? Агар Сен Масиҳ бўлсанг, бизларга очиғини айт, — дейишди. Исо уларга жавоб берди: — Мен сизларга айтдим, аммо сизлар ишонмаяпсизлар. Мен Отам номидан қилаётган ишларимнинг ўзи Мен тўғримда шоҳидлик бермоқда…. Менинг қўйларим товушимга қулоқ солади. Мен уларга абадий ҳаёт бағишлайман ва улар абадий ҳалок бўлмайдилар. Уларни менга берган Отам ҳаммадан буюкдир. Мен ва Отам – бирмиз.»

Исо Масиҳнинг бу сўзларини табиийки яҳудий дин арбоблари тушунишмади. Оддийгина одам ўзини Худога тенглаштираяпти, деб ўйлаб Уни тошбўрон қилмоқчи бўлишди.

Narrator 1 Бугун ҳам Исо Масиҳ ва Худонинг бирлигини тушунмайдиганлар кўплаб топилади. Биласизлар, яҳудий дин арбоблари Исо Масиҳнинг сўзларини ҳазм қилиша олишмади. Унинг сўзларини тушунишмади. Инсонлар ҳар хил бўлишади. Баъзилар тушунмаган нарсаларини қабул қилиша олмайди. Бошқалари эса тушунмаган нарсаларини, чин дилдан тушунишга ҳаракат қилишади. Худди Никодимусга ўхшаб. Ҳа, яҳудий дин арбоблари орасида ҳам тушунмаганларини тушунишни истайдиганлар топилиб туради. Улардан бири Никодимус ҳақида Муқаддас Каломда ёзилган. У чиндан ҳам Исо Масиҳнинг сўзларини тушунишга ҳаракат қилди.

Аммо афсуски, кўпчилик яҳудий дин арбоблари Худонинг сўзларини тушунишдан кўра, ўзларининг инсоний манманликлари ва ердаги мавқелари ҳақида ўйлашди.

Narrator 2 Улар Исо Масиҳнинг сўзларини тушунмай, Унга шундай дейишди: «-Сенинг ҳайрли ишинг учун эмас, балки куфрлигинг учун тошбўрон қилмоқчимиз. Сен одам бўла туриб Ўзингни Худо деяпсан!» — дейишди. Исо Масиҳ уларга қанчалик тушунтиришга ҳаракат қилмасин, дин арбоблари Уни тушунишни исташмади. Қилаётган ишларини, мўъжизаларини ва Тавротдан парчалар келтириб, тушунтиришга ҳаракат қилса-да, дийдаси ва қалби сўқир, дин арбоблари Уни тушунишни исташмади. Бугун ҳам Унинг сўзларини тушунмаётганлар талайгина. Сиз ҳам Унинг сўзларини тушунмасангиз, Худодан бу Каломларни сизга тушунтиришини сўранг. Худо албатта сизга уларнинг ҳаммасини тушунтиради.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top