MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродарлар. Ҳар бир инсон ҳаёти ягона ва бошқаларига ўхшамайдиган ҳолда кечади. Ҳар бир киши ҳаётида бўлаётган воқеалар тушунчаси билан Худони ўзича тушунади. Кимдир Худога қаттиқ ишонади, ҳар қандай ҳолатда ҳам: «Худонинг иродаси-да», — дейишади. Бошқаси эса, ҳаётидаги қийинчиликларда Худони айблайди. Исо Масиҳ ўзининг ердаги қисқагина ҳаёти давомида, турли ҳил касалликлардан азоб чекаётган минглаб кишиларни шифолади. Исо Масиҳ Осмонга кўтарилганидан кейин, Унинг номи билан шогирдлари мўъжизалар кўрсата бошлашди. Бу мўъжизалар уларнинг қудрати эмас, Худонинг қудрати билан содир бўлаётган эди. Шогирдлар эса, Худо қудратини ўзларида амал қилишига ўз ишончлари билан йўл қўйиб беришган.

Narrator 2 Шундай шогирдлардан бири Петр эди. Агар ёдингизда бўлса, Петр Исо Масиҳни ҳибсга олиб, Олийруҳоний ҳовлисида қийноққа солишаётганида Уни танимайман, дея уч марта ўз Раббийсидан тонган эди. Исо Масиҳ буни аввалдан башорат қилганди. «Раббимиз Исо яна деди: — Симон, Симон! Мана, шайтон сизларни буғдой каби ғалвирдан ўтказишга изн сўради. Бироқ, Мен, имондан тоймагил, дея сен учун ибодат қилдим. Сен бир кун қайтиб келганингда, биродарларинг имонини мустаҳкамла» (Лука 22:31-32). Қилган хатосини тан олиб тавба қилган Петрнинг имони кучайиб, Масиҳ учун астойдил хизмат қилишга киришди. У Исо Масиҳ ҳақидаги хушхабарни Яҳудия, Жалила ва Самария юртлари бўйлаб тарқатиб юрди. У Лўд деган шаҳарчага келди. Бу ерда ҳам имонлилар билан учрашув пайтида Еней исмли бир шол одамни кўрди. Бу одам саккиз йилдан бери тўшагидан турмаган бўлиб, Исо Масиҳ ҳақида эшитганлардан бири эди.

Narrator 1 Петр уни кўриб, деди: — Еней, Исо Масиҳ сенга шифо беряпти. Ўрнингдан тур, кўрпа-тўшагингни йиғиб қўй! – деди. Еней, чиндан ҳам Исо Масиҳ ҳақида эшитган эди. У Исо Масиҳнинг Самога кўтарилганини, Унинг ишини, шогирдлари давом эттиришаётганларини ҳам эшитганди. Унинг Исо Масиҳга қай даражада ишонганини билмаймиз, бироқ Калом уни имонлилар орасида бўлгани ҳақида айтади. «Бу орада Петр ҳамма жойларни айланиб чиқиб, Лўд шаҳрида турган имонлиларнинг олдига ҳам борди. У ерда саккиз йилдан бери тўшагидан турмаган Еней исмли бир шол одамни кўрди.» (Ҳав 9:32-33). Петрнинг сўзларидан сўнг Еней ўша заҳоти ўрнидан туриб кетди. Лўд шаҳри ва Шарон даласида яшаганларнинг ҳаммаси у кишининг ҳолини кўрди-да, Исони Раббимиз деб тан олиб, имон келтирдилар.

Narrator 2 Еней ўзининг имони туфайли, ўша ерда – Шарон даласида яшовчиларнинг имонлари ўсишига, Исо Масиҳнинг номи улуғланишига сабаб бўлди. Енейнинг ҳолатини ўзимизга қандай тадбиқ қилишимиз мумин? У жисмонан шол эди. Орамизда руҳан шол бўлганлар камми? У жисмоний ожизлиги учун Исо Масиҳнинг йўлидан юролмаган. Биз эса жисмонан соғлом бўлсак ҳам, руҳан Исо Масиҳ йўлидан юришни билмаймиз. Руҳан шол бўлиб қолганимизни ҳатто ўзимиз ҳам сезмаймиз. Агар Исо Масиҳ номи билан руҳий шоллигимиз шифо топса, ҳаётимизда Худованд қандай ажойиб ишларни қилиши мумкинлигини ҳатто тасаввуримизга ҳам сиғдира олмаймиз. Азизлар бу кишилар ҳаёти ҳақида тинглар экансиз, ўз ҳаётингизга назар солиб кўринг. Улар қилган ҳатоларни такрорламанг. Уларнинг ҳаётидан сабоқ олинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top