MP3

Narrator 1 «Мен яхши Чўпонман. Яхши чўпон қўйлари учун жонини бағишлайди» (Юҳ 10:11).

Ассалому алайкум. Чўпонлик касби, қадимдан ота-боболаримиз замонидан қолган касб. Бу касб ҳали инсоният бир жойда истиқомат қилишни бошламасидан олдин, ҳали деҳқончилик ва ишлаб чиқариш нималигини билмаган пайтда ҳам мавжуд эди. Дунё халқлари ҳалқ бўлиб шаклланмасидан олдин қабила, уруғ бўлиб яшар, бир жойдан иккинчи жойга кўчиб ҳаёт кечирарди. Шу тариқа тирик қолиш ҳадисини олишган эди. Кўчманчи бўлиб яшаган қабила ўзи билан бирга қўлга ўргатилган ҳайвонларини ҳам олиб юрган. Бу ҳайвонлар уларнинг бойлиги эди. Қадимда бойлик кишининг қанча пули борлигига қараб эмас, неча бош қорамоли, неча жуфт туёқли ҳайвони борлигига қараб белгиланарди. Шунинг учун ҳам одамлар мол-ҳолини, қўй-қўзиларини кўз қорачиғидай асрашарди.

Narrator 2 Чўпоннинг ҳаётини, унинг ҳатти ҳаракатларини кузатганмисиз? Эсимда, ҳали 5-6 ёшли бола бўлган чоғларимизда уйимизда 10-15та қўйимиз бўларди. Ўзимиз боқа олмаганимиз сабаб, ота-онамиз ҳар тонг қўйларимизни чўпонга қўшиб, адирга бериб юборарди. Кеч тушганда эса чўпон бизнинг ва бошқа ён атрофдаги қўшниларнинг қўй-эчкиларини адирдан олиб тушарди. Қўйлар дарвозамизга яқинлашиши билан уларни «Қур-ей, қур-ей», деб чақирардик. Қўйлар эса биз болаларнинг овозини эшитиб, подадан ажраб чиқарди. Кейин эса уларнинг қўрасига ем олиб кириб қўярдик. Бу менинг болаликдаги ҳотираларимдан бири ҳолос. Қўйлар ўз эгасининг – чўпонининг овозини яхши танийди. Чўпон уларни қир-адирларга, яйловларга, сувли жойларга бошлаб боради. Чўпон қўйга нима кераклигини яхши билади.

Narrator 1 Қўйлар кўп юриб чарчаганини чўпон қўйларнинг ҳатти-ҳаракатидан сезади. Ёш қўзичоқлари бор қўйларга эса сабрли бўлиб, уларнинг подага етишиб юришларига ёрдамлашади. Чўпон қўйларининг қорнини тўйдиради, чарчаган пайтида дам беради. Уларни йиртқичлардан ҳимоя қилади. Хавфсиз йўллардан олиб юради ва қуёшнинг иссиқ тафтидан ҳимоя қилиб, соя-салқин жойда дам олишларини таъминлайди. Исо Масиҳ ҳам шогирдларига «Мен яхши Чўпонман. Яхши Чўпон қўйлари учун жонини бағишлайди. Ëлланган одам қўйларнинг чўпону эгаси эмас. У бўрининг келганини кўргач, қўйларни ташлаб қочиб кетади. …Мен ўзимникиларни биламан, Ўзимникилар эса Мени биладилар» — деган эди.

Narrator 2 У чиндан ҳам бизга нима кераклигини билади. Жонимиз хавф ҳатарда қолганида, бизни ҳимоя қилади. Бизни душманимиз шайтондан, фалокатлардан ҳимоя қилади. Биз У орқали ҳаёт, фаровон ҳаётга эришишимизни истайди. У бизни номма-ном чақиради, бизни У билан бирга ҳаёт кечиришимизни истайди. Ҳаётда У бизнинг олдимизда, ортимизда юриб, бизни ҳимоя қилади. тўғри юришимиз учун баъзан қўлидаги чўпон таёғи билан қадамларимизни тўғрилайди. Бу оғриқли бўлса-да, бизнинг тўғри йўлдан адашмаслигимиз учундир. Ҳазрати Довуд шундай дейди: «Худованд Чўпоним менинг, Мен муҳтожлик кўрмайман асло. … Жонимга У тетиклик киритар. Ўз номи учун мени тўғри йўлга бошлар. …Даҳшатлардан мен қўрқмайман, чунки Сен менга ҳамроҳдирсан, Ўз ҳассангу хивичинг менга тасалли берар» (Заб 22:1,3-4).

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top